Жамият | 14:20 / 01.12.2019
7479
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик ўқувчилар математика бўйича халқаро болалар олимпиадасида 5та медаль олишди

Вьетнамда математика бўйича ўтказилган SINGA олимпиадасида ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари муваффақиятли иштирок этишди.

Халқаро олимпиадада Ўзбекистон жамоаси 1 олтин ва 4 бронза, жами 5та медал олишган.

Олимпиадада қуйидаги ўқувчи болалар совриндор бўлишди:
Феруз Ўктамов - олтин медаль, Genesis Education мактаби;
Муҳаммадамин Рахмонбердиев - бронза, Лидер таълим мактаби;
Севинч Раимбердиева - бронза, Genesis Education мактаби;
Самира Ходжабаева - бронза, Genesis Education мактаби;
Тимур Инсавалиев - бронза, Лидер таълим мактаби.

Шу йилнинг сентябрь ойида Ҳонгконгда болалар ўртасида математика фани бўйича ўтказилган халқаро олимпиадада иштирок этган Ўзбекистон вакиллари 8та медал (1 олтин, 2 кумуш ва 5 бронза) олишга муваффақ бўлишганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид