16:33 / 02.12.2019
0
5625

Онлайн аукционда 2,8 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Фото: KUN.UZ

2019 йилнинг 25 ноябрь 1 декабрь кунлари “ЎзРТХБ” АЖда 1,04 трлн сўмлик битимлар тузилди, бу аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 15,3 фоизга юқори. 

Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 10,4 фоизга ўсиб, 453,0 млрд сўмни ташкил этди.

Биржа савдоларининг ҳажми 756,1 млрд сўмдан 921,8 млрд сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали деярли 6,8 млн АҚШ долларга тенг товарлар сотилди, бу аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 3 маротаба кўп. Экспортнинг таркибида полиэтиленнинг турли маркалари 72 фоизга ва суюлтирилган газ 28 фоизни эгаллашди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 644та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,8 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 18,2 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 43,2 фоизи иккинчи ва 38,7 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top