Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Темир йўлни кесиб ўтаётган 82 ёшли фуқарони поезд уриб кетди
Фото: Тергов департаменти
Наманган вилоятида темир йўлни кесиб ўтаётган фуқарони поезд уриб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Бугун, 2019 йил 2 декабрь куни, соат 05:50ларда электровоз машинисти 28 ёшли А.Ш. бошқарувидаги 1230-сонли юк поездини Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтувчи «Қўшминор-Поп» темир йўл оралиғининг 115-км. 1-пикетида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда 82 ёшли Т.М.ни уриб юборганлиги натижасида Т.М. ҳодиса жойида вафот этган.
1230-сонли юк поезди соат 05:50да тўхтаб, соат 06:37да ўз йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетган.
Ҳозирда ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда ва ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар! Сиздан темир йўл яқинида ҳаракатланаётганингизда ёки йўлни кесиб ўтаётганингизда белгиланган йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз”, - дейилади Тергов департаменти хабарида.
Мавзуга оид
20:03 / 02.05.2026
Наманганда хориждан олиб келинган қалбаки долларларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
08:59 / 28.04.2026
Наманганда банк ходими тезкор тадбирда қўлга олинди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
19:59 / 24.04.2026