Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада профилактика инспекторини ҳақорат қилган фуқаро жамоат тартибини бузгани учун 15 суткага қамалди
Сўнгги пайтларда фуқароларнинг ички ишлар органлари ходимлари билан ноўрин тортишувлари, уларнинг қонуний талабига бўйсунмаслик ҳолатлари тез-тез юз бериб, бу ҳақда баъзан ижтимоий тармоқларда ҳам нохолис хабарлар тарқатилмоқда. Деярли барча ҳолатлар якунида фуқаролар ўзларининг хатоларини тушуниб, кечирим сўрашмоқда, деб ёзади Postda.uz.
Қайд этилишича, Олтиариқ туманида ҳам худди шундай воқеа рўй берди. Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, шу туманда яшовчи фуқаро М.Ғ.нинг тан жароҳати олганлиги ҳолати бўйича туман ИИБ профилактика инспекторига суриштирув ишлари олиб бориш вазифаси топширилади. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб бораётган профилактика инспекторининг уяли телефонига ушбу воқеага ҳеч қандай алоқаси бўлмаган туманнинг Мустақиллик маҳалласида яшовчи фуқаро Ю.Э. қўнғироқ қилиб, М.Ғ.нинг тан жароҳати олганлиги бўйича тўпланган ҳужжатларини судга юбормаслигини талаб қилиб, таҳдидли гаплар айтади ва куракда турмайдиган сўзлар билан уни ҳақорат қилади.
Профилактика инспектори туман ИИБ бошлиғи номига Ю.Э.нинг ҳаракатлари бўйича билдирги билан мурожаат қилиб, унга қонуний чора кўришни сўради. Мазкур билдирги юзасидан туман ИИБнинг тегишли ходимлари фуқаро Ю.Э.ни ҳолат бўйича тушунтириш бериш учун бир неча маротаба ички ишлар бўлимига чақиришади. Кўп маротаба огоҳлантирилишига қарамай, фуқаро бўлимга келишдан қатъий бўйин товлайди.
Натижада ИИБ ходимлари унинг туман марказида юрганлиги тўғрисида тезкор маълумот олиб, маъмурий тартибда ушлайдилар ва ИИБга олиб келишади. Ю.Э. эса ходимларнинг қонуний талабларини бажармай, жамоат жойида бақир-чақир қилиб, уятли сўзлар билан сўкиниб, жамоат тартибини қўпол равишда бузади.
Фуқаро Ю.Э. маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилиб, тўпланган ҳужжатлар Бағдод тумани маъмурий судига юборилди. Бағдод тумани маъмурий судининг очиқ суд мажлисида фуқаро Ю.Э.нинг қилмишлари атрофлича кўриб чиқилиб, унга энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима ҳамда 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026