Жаҳон | 22:05 / 05.12.2019
26829
1 дақиқада ўқилади

2020 йилнинг бош ранги маълум қилинди  

АҚШнинг Pantone ранг институти (Pantone Color Institute) мутахассислари 2020 йилнинг бош рангини маълум қилишди. Таъкидланишича, бу ранг кўк ранг бўлди.  

Ушбу институт Pantone компаниясининг тадқиқот маркази бўлиб, у ранглар билан тажрибалар олиб боради ва уларнинг турли соҳаларга таъсирини ўрганади.  

“Pantone 19−4052 Classic Blue кўк ранги ўзининг оддийлиги билан нафисдир. Бу ранг биз томондан осойишталик ранги каби қабул қилинади, у осойишталик  ҳиссини беради”, дейилган хабарда. 

Pantone Color Institute йилнинг бош рангини 2000 йилдан бери белгилаб келади. Институт 2019 йилда зарғалдоқ ранги 16−1546 Living Coral’ни бош ранг сифатида танлаганди. 

Мавзуга оид