Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UzAuto Motors автомобиллар учун янги ранглар палитрасини тақдим этди
Фото: UzAuto Motors
UzAuto Motors компанияси автомобиллари учун янги ранглар қўллай бошлаганини маълум қилди.
Қайд этилишича, янги ранглар автомобилларнинг барча моделлари жорий қилинган бўлиб, уларга шартнома тузиш ҳозирдан бошланган.
Моделлар қаторига янги GYM (ёрқин кулранг) ва GUM (тўқ рангли фируза) ранглари киритилди. Янги ранглар аввал ишлаб чиқарилган GJT (яшил) ҳамда GQM (тўқ кўк) рангларнинг ўрнига жорий қилинмоқда.
“Автомобилларнинг янги ранглари билан сиз ўзингизнинг бетакрорлигингизни намоён этиш имконингиз бўлади”, - дейилади компания хабарида.
2019 йилнинг июль ойида ўтказилган пресс-тур доирасида автомобилларга янги ранглар жорий қилиниши хабар берилганди. Янги ранглар мижозларнинг буюртмаси асосида ишлаб чиқарилади ва 2019 йил охирида етказиб берила бошланади. Махсус ранглардаги автомобилларга дилерлар томонидан буюртмалар қабул қилиниши бошланган.
Мавзуга оид
16:36 / 17.09.2025
2025 йил мода олами қандай рангда бўлади?
10:43 / 11.08.2025
2025 йил мода ранглари — табиат, ҳиссиёт ва жасорат уйғунлигида
11:21 / 23.05.2025
4 ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль маълум қилинди
14:57 / 01.05.2025