Қозоғистон ОАВ: Сирдарёда сув сатҳи хавфли даражага яқинлашмоқда
Синоптиклар Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида Сирдарё дарёсидаги сув сатҳи кўтарилгани тўғрисида огоҳлантириш эълон қилишди. Бу ҳақда Today.kz хабар бермоқда.
«Сирдарё дарёсининг Жосали ирмоғидаги гидрологик постда кузатилаётган муз қатламлари сабабли сув сатҳи хавфли даражага яқинлашмоқда. Соат 08:00 ҳолатига кўра сув сатҳи даражаси - 638 сантиметр. Хавфли кўрсаткич - 665 сантиметр (сувнинг чиқиши). Критик белги - 770 сантиметр (аҳоли пунктини сув босиши)», - дея хабар беришган Қозоғистон Гидрометеорологик марказида.
Қайд этилишича, бундан кейин ҳам сув сатҳининг кўтарилиши кутилмоқда.
Маълумот учун: Сирдарё - Ўрта Осиёдаги энг узун ва Амударёдан кейинги энг серсув дарё ҳисобланади. Ўзбекистондаги энг катта икки дарёларидан бири. Сирдарё Ўзбекистоннинг шимолий чегарасидан оқиб ўтиб, Орол денгизига қуйилади.
Географик жойлашуви - Фарғона водийсининг шарқий чеккасида, Балиқчи қишлоғи ёнида Норин дарёси билан Қорадарё қўшилган жойдан Сирдарё деб аталади. Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент, Сирдарё вилояти, Тожикистоннинг Сўғд вилояти ва Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон ва Қизилўрда вилоятлари бўйлаб аввал ғарб, жануби-ғарб томон, сўнгра эса шимол, шимоли-ғарбга оқиб бориб, Орол денгизига қуйилади.
Узунлиги - 2272 км, Норин дарёсининг бошланиш жойидан —3018 км. Дарё ҳавзасининг майдони тахминан 462 000 квадрат км, унинг асосий сув ҳосил бўладиган қисми эса 219 000 квадрат км.
Мавзуга оид
21:23
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024