Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон глобал инновацион индексда 2015 йилдан буён баҳоланмади — Инновацион ривожланиш вазирлиги
Бугун, 6 декабрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини амалиётга татбиқ этишнинг йиллик натижаларига бағишланган брифинг ўтказилди.
Брифингда ривожлантириш стратегиясининг 5 йўналиши бўйича йил давомида вазирлик томонидан амалга оширилган ишлар маълум қилинди. Жумладан, илм-фан, таълим ва ижодкорлик йўналишида Ёшлар академияси, Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилган, илк маротаба Илмий стартаплар акселератори ташкил этилган.
Технологиялар трансфери йўналишида 3та инвестиция компанияси, 2та венчур фонди ва 1та бошқарув компанияси ташкил этилиб, йил давомида 13та инновацион лойиҳа жорий этилган. Бундан ташқари, ОТМ лабораторияларига 40 турдаги замонавий асбоб-ускуналар учун 3 млн. АҚШ доллари маблағ ажратилган.
Ўзбекистон глобал инновацион индексдаги ўрни ҳақида маълумот берган Инновацион ривожланиш вазирлиги бўлим бошлиғи Жаҳонгир Саматов яқин йилларда бир неча сабабларга кўра Ўзбекистон бу рейтингдан четда қолганини таъкидлади.

«Ўзбекистон глобал инновацион индексда 2015 йилда 122-ўринни эгаллаган. Ундан кейинги йилларда баҳолашда иштирок этмаган. Олиб борилаётган ислоҳотлар, манбаларда статистик маълумотлар йўқлиги туфайли Ўзбекистон томонидан халқаро статистик ташкилотлар тақдим этган саволномаларга жавоб қайтарилмаган. Шу сабабли Ўзбекистон 2019 йилда ҳам бу рейтингга киритилмади.
Ҳозирда қатор ишлар олиб боряпмиз ва 2020 йилда Ўзбекистон глобал инновацион индексга кириши кутилмоқда», дея Жаҳонгир Саматовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
12:27 / 24.11.2022
“Зиёли қатлам устидаги тажрибаларда эҳтиёткорлик лозим”. Мутахассислар – докторантура қабулидаги беқарорлик ҳақида
10:54 / 17.11.2022
Докторантурадаги алғов-далғов: имтиҳон натижалари бекор қилиниши ортида моддий манфаат ётибди(ми?)
17:10 / 01.05.2022
Иброҳим Абдураҳмонов олий таълим муссасаларидаги янги проректорлик лавозими қандай натижа келтираётгани ҳақида гапирди
13:55 / 25.07.2021