Жамият | 20:09 / 07.12.2019
3560
2 дақиқада ўқилади

«Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»да «Коррупцияга қарши кураш» мавзусида йиғилиш ўтказилди

«Фарғона ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан Фарғона шаҳар прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси вакиллари ҳамда мутахассислар иштирокида коррупцияга қарши курашиш мавзусига бағишланган йиғилишда ўтказилди.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари хизматчилари томонидан порахўрлик, коррупцияга йўл қўйилиши давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етказиб, халқимиз ишончининг пасайишига олиб келади.

«Коррупцияга қарши курашишда нафақат мансабдор шахслар, балки фуқаролар ҳам фаоллик кўрсатиши талаб этилади. Уларнинг бу борадаги ҳуқуқий маданиятини ошириш муҳим аҳамиятга эга», - дейди шаҳар прокурори ёрдамчиси Х.Рахимжонов.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуннинг асл моҳиятини билиш билан бирга, унинг жамият ривожи учун тўсиқ ва ғовларни биргаликда енгишда муҳим ҳуқуқий ҳужжат эканлигини, коррупция давлат бошқаруви тизимини емириши, давлат ташкилотлари ва давлат хизматчиларига салбий муносабатни вужудга келтириши, ҳокимиятнинг обрўсизланишига сабаб бўлишини алоҳида таъкидланди.

Юқорида қайд этилган қонун бу жирканч иллатга қарши курашишда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда, қонунийлик, очиқлик, шаффофлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги, тизимлилик ва бошқа бир қатор сифатлар коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳисобланади.

«Фарғона ҳудудий электр тармоқлари» АЖда ҳам коррупцияга қарши курашиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Жамият ходимларининг мазкур қонун мазмун-моҳиятидан хабардорлигини ошириш мақсадида бу каби тадбирлар жамиятнинг қуйи тузилмалари томонидан ҳам ўтказилмоқда.

«Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ
Матбуот хизмати

Мавзуга оид