Uzbekistan Airways самолётлари туман туфайли ҳавога кўтарила олмаяпти
Ўзбекистонда кузатилаётган об-ҳаво шароити (туман, кўришнинг пасайиши) туфайли Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг бир нечта рейси белгиланган вақтда ҳавога кўтарила олмади.
Авиакомпания хабарига кўра, Лондон - Тошкент йўналишидаги HY-202 рейси Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга қўна олмади, самолёт экипажи сардори Навоий шаҳридаги захира аэропортига фавқулодда қўнишга қарор қилди.
Шунингдек, Тошкент-Деҳли йўналишидаги HY-423 рейс парвози кечиктирилиши кутилмоқда - у об-ҳаво шароити яхшилангунга қадар, соат 11:30га қолдирилди.
Тошкент-Бангкок йўналишидаги HY-533 рейсининг жўнаши ҳам номаълум муддатга қолдирилди.
Бундан ташқари, Қарши-Москва йўналишидаги HY-623 рейси парвозга кўтарилишига рухсат берилишини кутмоқда.
Шунингдек, Тошкент-Қарши ва Тошкент-Бухоро йўналишлари бўйича мос равишда HY-77 ҳамда HY-23 рейслари об-ҳаво шароити яхшиланишини кутмоқда.
Мавзуга оид
09:47 / 28.10.2024
Фото: Навоийда булутсимон туман ҳодисаси кузатилди
14:46 / 18.03.2024
Тошкент вилоятида туманлар экспортбоп экин етиштиришга ихтисослаштирилади
23:44 / 19.01.2024
Қуюқ туман Тошкент аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди
11:17 / 22.12.2023