Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туман сабаб Москвадан Бухоро ва Термизга учган рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди
Бухоро ва Термиз аэропортларида кузатилган туманли об-ҳаво шароити сабаб Москвадан йўлга чиққан айрим рейслар қўниш учун муқобил аэродромларга йўналишга мажбур бўлди.
Маълум қилинишича, Бухоро аэропортидаги ноқулай об-ҳаво (туман, кўриниш масофаси 100 метр) туфайли Москва—Бухоро йўналишидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY9608 рейси экипажи Навоийдаги муқобил аэродромга йўналишга қарор қилган.
Шунингдек, Москва—Бухоро йўналишида ҳаракатланган «Аэрофлот» авиакомпаниясининг AFL1876 рейси экипажи Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилган.
Бундан ташқари, Термиз аэропортидаги туманли об-ҳаво шароити сабаб Москва—Термиз йўналишидаги «Азимут» авиакомпаниясининг AZO7055 рейси экипажи ҳам Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналишга қарор қилган.