«Қишлоқ қурилиш банк» Фарғона вилоятига пресс-тур уюштирди
Акциядорлик-тижорат «Қишлоқ қурилиш банк» журналистлар учун навбатдаги пресс-турни Фарғона вилоятига уюштирди. Унда 20 га яқин оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Вилоятда айни вақтда «Қишлоқ қурилиш банк»нинг Фарғона минтақавий филиали, Қўқон, Марғилон, Қува филиаллари мижозларга хизматлар кўрсатмоқда. Пресс-тур доирасида журналистларга вилоятдаги банк тузилмалари эришаётган иқтисодий кўрсаткичлар ҳақида маълумот берилди. Унда хизматлар кўлами ва банк мижозлари сони муттасил кенгайиб бораётгани қайд этилди.
Иштирокчилар Фарғона вилоятида банк молиявий кўмагида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар билан танишдилар.
Дастлабки манзил Қувасой шаҳри ҳудудида фаолият юритаётган «AGRO SERVICE ASIA» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона бўлди. Банкнинг мазкур мижози музлатгич омборхонаси фаолиятини йўлга қўйиш ва иссиқхона қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 4,6 млн АҚШ доллари бўлиб, шундан 2,6 млн АҚШ доллари «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан йўналтирилган. Банк сармояси ҳисобига замонавий иссиқхона барпо этилмоқда. Ташкил қилинган музлатгич омборхонасидан йилига 1 млрд 800 млн сўмлик даромад олиш, иссиқхонада етиштирилаётган маҳсулотларни эса Россия Федерациясига экспорт қилиш кўзда тутилган. Лойиҳа доирасида жами 60 та доимий ва 150 та мавсумий иш ўрни яратилади.
Журналистлар Тошлоқ туманидаги «Vodiy Zamin Plast» МЧЖ фаолияти билан танишдилар. Корхонанинг пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси учун банк томонидан 150 минг АҚШ доллари миқдорида сармоя ажратилган. Бу маблағга замонавий пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналари олиб келиб ўрнатилган. Корхона йилига 1 млрд 500 млн сўмлик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари ва тайёр маҳсулотлар журналистларда катта қизиқиш уйғотди.
Жорий йилда Фарғона вилоятида 230 та уй-жой қурилиши «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан молиялаштирилмоқда. Қурилаётган уй-жойларнинг 204 таси энергия тежамкор уйлар ҳисобланади. Бундай уйларда ишлатиладиган барча энергия тежовчи ечимлардан фойдаланишдан ташқари ёруғлик эҳтиёжларини энергия билан таъминлаш учун фотоэлектрик қуёш панеллари ўрнатилмоқда. Энг муҳими, бу ускуналар ўрнатилиши билан боғлиқ харажатлар «Қишлоқ қурилиш банк» ҳамкорлари томонидан ажратилган грант маблағлари ҳисобидан қопланмоқда.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари Олтиариқ тумани «Қапчуғай» массивида намунавий лойиҳалар асосида қурилган арзон ва энергия тежамкор уй-жойларга ташриф буюриб, хонадон соҳиблари билан суҳбатлашдилар.
Данғара туманидаги «Urojay Vostoka» МЧЖнинг иссиқхона ташкил этиш лойиҳаси билан ҳам танишилди. Мазкур лойиҳа қиймати 44 млрд сўм бўлиб, «Қишлоқ қурилиш банк» филиали томонидан 4 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилган. Корхона йил давомида 6 млрд сўмлик маҳсулот етиштиришни ва хорижга экспорт қилишни режалаштирган. Энг муҳими, лойиҳа орқали 70 та доимий иш ўрни яратилади.
«Қўқон иқтисодий зонаси» ҳудудида фаолият юритаётган «GLORIOUS BUSINESS» МЧЖнинг велосипед ва унинг эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам катта қизиқишга сабаб бўлди. Лойиҳа учун 300 млн сўм миқдорида банк маблағи йўналтирилган. Натижада 50 та доимий иш ўрни ташкил қилинган.
Пресс-тур иштирокчилари «Қишлоқ қурилиш банк» Қўқон филиали янги биносининг очилиш маросимида ҳам иштирок этдилар. Филиал замонавий банк технологиялари билан жиҳозланган. 24/7 режимида ишлайдиган ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчаси ҳам қурилган. Журналистлар Қўқон филиалида мижозлар учун яратилган қулайликлар билан танишдилар ва мижозлар билан суҳбатлашдилар.
Бундай пресс-турлар республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам режалаштирилмоқда.
«Қишлоқ қурилиш банк» – фаровон ҳаётингиз хизматида!
Мурожаат учун телефонлар: (+99878) 150-93-39, 150-39-93
Веб-сайт: www.qqb.uz
Telegram: t.me/QQBank
Facebook: fb.com/official.qqb.uz
Банк ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:55 / 04.09.2023
ҚҚБ Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилди
18:55 / 27.12.2022
“Қишлоқ қурилиш банк”: ютуқларимиз асоси – ишонч!
10:26 / 08.10.2022
Жиззахда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Жиззах минтақавий филиали собиқ бошқарувчиси 1,5 миллиард сўм кредитни ўзлаштириб юборди
17:00 / 03.06.2022