Ўзбекистон | 14:10 / 11.12.2019
16823
1 дақиқада ўқилади

2021 йилдан фуқароларни вақтинчалик рўйхатга қўйиш тартиби соддалаштирилади - ИИВ

Фото: Халқаро пресс-клуб

Ўзбекистонда фуқароларни вақтинчалик рўйхатга қўйиш тартиби соддалаштирилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтаётган Халқаро пресс-клуб сессиясида маълум қилинди.

Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов сўзларига кўра, келгусида фуқароларни вақтинчалик рўйхатга қўйиш тартиби соддалаштирилади.

“2021 йилдан фуқароларни вақтинчалик рўйхатга қўйиш тартиби соддалаштирилади ва фуқаролар электрон тартибда рўйхатга олиниб, ID карталардан фойдаланилади”, - деди Ш. Ғиёсов.

Ўз навбатида, “Адолат” социал-демократик партияси вакили Камола Ҳамидова партия ҳозирги прописка тизими бўйича қандай позицияда эканини айтиб ўтди.

“Адолат социал-демократик партияси ҳозирги фуқароларни прописка ва рўйхатга олиш тизимидан норози”, - деди К. Ҳамидова.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид