Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боливиянинг вақтинчалик президенти АҚШ ва Исроил фуқаролари учун визани бекор қилди
Боливиянинг вақтинчалик президенти Жанин Аньес
Боливия ҳукумати АҚШ ва Исроил фуқаролари учун виза талабларини бир томонлама тартибда бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг вақтинчалик президенти Жанин Аньес маълум қилди.
Америкаликлар учун виза Боливиянинг собиқ президенти Эво Моралес ҳукумати томонидан 2007 йилда, исроилликлар учун эса 2014 йилда жорий этилганди.
Ноябрь охирларида Боливия 2008 йилдан буён илк бор Вашингтондаги элчисини тайинлади ҳамда Исроил билан дипломатик алоқалар тикланишини эълон қилди.
Мавзуга оид
10:33 / 28.02.2026
Боливияда самолёт қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
20:27 / 14.01.2026
АҚШ 75 мамлакат фуқаролари учун виза беришни тўхтатади
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
12:44 / 07.01.2026