Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқароларнинг 82 000 долларини қўлга киритган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Фуқароларнинг 82 000 АҚШ доллари ҳамда 6,5 млн. сўмини қўлга киритган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаро Ю.А. ва бошқалар ўзаро олдиндан тил бириктириб, 2 нафар фуқарони алдаб, “B.B.” МЧЖга тегишли акцияларни олиб бериш эвазига 50 000 АҚШ доллари, Яшнобод туманидан уй-жой сотиб олиб бериш учун 27 000 АҚШ доллари ва 6,5 млн. сўмини ҳамда “Lacetti” автомашинаси олиб бериш учун яна 5 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ю.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026