Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Golden House комфорт тоифадаги “Ассалом” турар-жой мажмуаси сотувларини бошлаб юборди
Жорий йилнинг 13 декабр куни Golden House компаниясининг янги қуриш технологияси қўлланилган “Ассалом” турар-жой мажмуасининг 1-сонли уй хонадонлари сотуви бошланди.
13 декабрь куни Golden House Тошкент шаҳрида “Ассалом” турар-жой мажмуасидаги иккита уйлардан биридаги хонадонлар сотуви бошланганлиги ҳақида эълон қилди.

“Ассалом” – бу Golden House компаниясининг комфорт тоифадаги янги ёрқин турар-жой мажмуасидир. Мажмуа ҳудудида 2 та тўққиз қаватли йиғма-монолит уйлар жойлашади ҳамда улар ўртасида ёпиқ майдон ташкил этилиб, у ерда шийпонлар, скамейкалар, болалар майдончаси, кўкаламзорлаштириш зоналари ва фаввора жойлаштирилади. Фақат бетон ва арматурадан ишланган совет панел уйларидан фарқли равишда, уйларимизнинг фасад панеллари ичида иситгичлар ўрнатилган. Бундай хусусият энергия самарадорлигини ва шовқиндан ҳимояни таъминлайди. Баланд бинолардаги хонадонлар иссиқ бўлади, демак хонадон эгалари қишда хонадонни иситиш ва ёзда совитиш билан боғлиқ харажатларда маблағларини тежаши мумкин бўлади.

Иншоот зилзилабардошлиги 9 баллдан юқори амплитудали зилзилаларга мўлжалланган. Турар-жой мажмуасининг қулай инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида бино цоколи ва биринчи қаватлари тижорат фаолияти учун ажратилган.

Пухта ўйланган, эргономик тархига эга, сўнгги пардозлаш ишлари бажарилган хонадонлар одамлар кўчиб келиб яшаши учун тайёр! Хонадонни 332 млн. сўмдан бошланадиган ҳамёнбоп нархда харид қилган ҳолда сиз маблағларингизни тежайсиз, чунки хонадон билан бирга сиз қуйидагиларга эга бўласиз:
- ўрнатилган кириш ва хоналараро эшиклар;
- хоналардаги ламинацияланган пол усти қопламалари;
- электр энергияси линиялари ўтказилиши ва розеткалар ўрнатилиши;
- якка тартибдаги икки контурли қозонлар ва иситиш асбоблари монтажи;
- ойна блоклари (икки камерали ойна пакетлар) ўрнатилиши.

Бундан ташқари, агар хонадонни 31 декабрга қадар харид қилишга улгурсангиз – ошхона совға тариқасида берилади.
Батафсил маълумотни сотувлар офисида олишингиз мумкин.
Сотувлар бўлими телефон рақами: +998(99) 808 55 73, (99) 825 11 11
Манзил: Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, “Ассалом” турар-жой мажмуаси
Telegram-канал: t.me/assalom_gh
Facebook: fb.com/assalom.gh
Instagram: instagram.com/assalom.gh
Вебсайт: assalom.gh.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:38 / 20.04.2026
Охирги 15 ойда Рақобат қўмитасига Golden House устидан 74 та шикоят келиб тушди
10:53 / 31.10.2025
Рақобат қўмитаси Golden House’ни огоҳлантирди
09:48 / 15.08.2025
Ўзбекистон Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан — 34% гача чегирмалар!
19:00 / 12.06.2025