Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Афғонистондан тўрт минг нафар ҳарбийни олиб чиқиб кетмоқчи – ОАВ
Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трамп яқин вақт ичида Афғонистондан тўрт минг нафар америкалик ҳарбий олиб чиқиб кетилишини эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб NBC News телеканали хабар берди.
Айни пайтда Афғонистонда АҚШнинг 12-13 мингга яқин аскари жойлаштирилган. Ҳарбийларни олиб чиқиб кетиш қачондан бошланиши аниқ эмас, аммо бу жараён икки ойга яқин вақтни олади, деган манба.
Аввалроқ АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзад АҚШ "Толибон" ҳаракати билан тинчлик музокараларини вақтинча тўхтатиб туришини маълум қилганди.
NBC телеканалининг эслатишича, Трамп аввалроқ ўз маслаҳатчиларига 2020 йил ноябрга қадар Афғонистондаги барча америкалик ҳарбийларни олиб чиқиб кетиш ниятида эканлигини айтган.
Мавзуга оид
10:07 / 18.04.2026
АҚШ Россия нефтига оид енгилликларни 16 майгача узайтирди
22:12 / 17.04.2026
Трамп Ҳўрмуз бўғози очилганига қарамай, Эрон портлари блокадаси сақланиб қолишини айтди
19:30 / 17.04.2026
АҚШнинг Ҳўрмуз блокадаси иш берадими? Трампнинг мақсади нима?
17:37 / 17.04.2026