Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат органларининг жамоатчилик олдида ҳисобот бериши амалиёти жорий қилинади
Ўзбекистонда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида даврий ҳисобот бериш амалиёти жорий қилинади. Бу ҳақда бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий этиш бўйича “Йўл харитаси”да айтилган.
Қайд этилишича, бунда ҳар бир давлат органи ва ташкилотининг биринчи раҳбари томонидан ўз фаолияти юзасидан ярим йиллик ва йил якуни бўйича жамоатчилик олдида ҳисобот берилиши ва уларни расмий веб-сайтларда жойлаштириш амалиётини жорий қилишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Масъул ижрочилар - Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари.
Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида бюрократияни, қоғозбозликни янада қисқартириш бўйича аниқ ва асослантирилган таклифларни киритган ҳолда мазкур қарор ижроси бўйича таъсирчан мониторинг ва таҳлил олиб бориш кўзда тутилган.
Бунда ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш ва кейинчалик амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш мўлжалланмоқда. Масъул ижрочи - Адлия вазирлиги (Давлетов).
Бундан ташқари, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни асоссиз чекловлар, ортиқча маъмурий тартиб-таомиллар ва эскирган тартибга солиш механизмларини бартараф этиш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш мўлжалланган.
Ижро муддати - 2020 йил 1 апрель. Бунда давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгиловчи нормалари мавжуд идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни юқорироқ юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамлаган ҳолда тасдиқланган графикка мувофиқ қуйидагилар нуқтаи назаридан хатловдан ўтказиш кўзда тутилмоқда:
асоссиз чекловлар, ортиқча маъмурий тартиб-таомиллар ва эскирган тартибга солиш механизмларини бартараф этиш;
нормаларни қонун ҳужжатлари сонини қисқартириш, нормаларнинг кўпайиб кетишини бартараф этиш ва уларни ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжатга бирлаштиришни назарда тутган ҳолда консолидациялаш;
давлат хизматларини кўрсатиш тартибини Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонуни талабларига мувофиқлаштириш.
Масъул ижрочилар - Адлия вазирлиги (Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар.
Мавзуга оид
11:56 / 06.06.2026
Қурилишга рухсат олишда бир нечта давлат хизматлари бирлаштирилади
12:40 / 30.05.2026
Кичик бизнесга кенг кўламли солиқ эркинликлари эълон қилинди (батафсил)
09:45 / 30.05.2026
Илмий даража беришда қатор талаблар бекор қилинади
15:51 / 12.05.2026