Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли қатор қатновлар ушланиб қолиши ҳақида маълум қилди
Фото: Uzbekistan Airways
Uzbekistan Airways об-ҳаво шароитлари ёмонлашгани сабабли (туман), бир нечта қатновлар ушланиб қолиши ҳақида маълум қилди.
Қайд этилишича, Наманган аэропорти ёпилди (кўриниш масофаси 50 метр). HY-095 (Тошкент-Наманган) қатнови соат 9:30 га кўчирилди.
HY-042 (Самарқанд-Тошкент) қатнови Тошкент аэропортида кўриниш етарли даражада бўлмаганлиги сабабли соат 09:30 га кўчирилди. Шу муносабат билан HY-065 (Тошкент-Термиз) қатнови соат 10:30 га кўчирилди.
HY-3620 (Жидда-Тошкент) қатнови ҳаво кемасининг сардори Тошкент аэропортида соат 07:17 да кўриниш етарли даражада бўлмаганлиги сабабли, самолётни Бухоро аэропортига қўндиришга қарор қилди. Ҳозирда самолёт Тошкентга учишга тайёрланмоқда.
Мавзуга оид
18:47 / 21.08.2025
Uzbekistan Airways йўловчилар шахсий маълумотлари тарқаб кетгани ҳақидаги хабарни рад этди
19:00 / 14.08.2025
Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!
11:22 / 01.08.2025
Uzbekistan Airways Тошкент–Андижон йўналишида мунтазам авиақатновларни бошлайди
21:59 / 28.07.2025