Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беҳзод Мусаев: «Икки йиллик мораторий тугаса ҳам, тадбиркорларни ёппасига текшириш бошланиб кетмайди»
2018 йил бошида Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга икки йиллик мораторий эълон қилинган эди. Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаевнинг айтишича, муддат якунланганидан кейин ҳам тадбиркорларни ёппасига текшириш бўлмайди.
«Президентимиз томонидан жорий этилган, тадбиркорларни текширишни чеклашга қаратилган икки йиллик мораторий муддати тугамоқда. Лекин шуни расман таъкидлаб ўтмоқчиманки, бу муддат тугаса-да, тадбиркорларимизни ёппасига текшириш бошланиб кетмайди.
Хавфларни таҳлил қилиш дастурига мувофиқ, амалдаги барча хўжалик юритувчи субъектлар маълум мезонлар асосида автоматик равишда 3 сегментга – яшил, сариқ ва қизил йўлакларга бўлинади.
Қизил йўлакдаги тадбиркорлар мунтазам қоидабузарлар бўлиб, уларни текширишга асос бор. Сариқ йўлакдагилар баъзан қоида бузишади, улар маслаҳатга муҳтож. Яшил йўлакдагилар эса барча қоидаларга риоя қилишади, табиийки улар текширилмайди», – деди Беҳзод Мусаев сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

- Солиқ тўловчиларга яратиладиган яшил, сариқ ва қизил йўлаклар нимани англатади?
- Автомобилларга солиқ солиниши ҳақидаги гаплар асоссиз – Беҳзод Мусаев
Мавзуга оид
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
17:24 / 30.03.2026
1 апрелдан Тошкентда янги саноат зоналарини ташкил этишга муддатсиз мораторий жорий қилинади
12:07 / 27.03.2026
Тошкентда янги саноат зоналарига мораторий жорий этилади
23:14 / 24.03.2026