Ўзбекистонда ўзбек ва рус тилини билиш даражасини аниқловчи тест намуналари яратилди
Давлат тест маркази ўзбек тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича тестларни ишлаб чиқди. Ҳозирда бу тестларнинг апробацияси ўтказилмоқда.
Шунингдек, рус тилини билиш даражаси бўйича стандартларга жавоб берувчи B1 ва B2 даражасидаги тест намуналари ҳам яратилган. Бу ҳақда ДТМ бошқарма бошлиғи Сардор Ражабовга асосланиб, Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
«Рус тилида 5та кўникма: лексика ва грамматика, тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш кўникмаларини синовдан ўтказувчи мазкур тестлар Молия академияси ва Давлат бошқаруви академияси тингловчилари ўртасида апробациядан ўтказилди.
Мазкур тестлар таҳлили ва апробацияси бўйича маълумотлар Вазирлар Маҳкамасига киритилган», – дейди ДТМ Чет тилларини билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Сардор Ражабов.
Унинг маълум қилишича, рус тили бўйича тест лойиҳасининг баҳолаш мезонида максимал балл 150 ҳисобланиб, 90 балл тўплай олган талабгорга сертификат берилиши мўлжалланган.
Таъкидланишича, ўзбек ва рус тилларидан тест лойиҳалари ҳали янгилик ҳисобланиб, қачон амалиётга жорий қилиниши ёки мазкур тестлардан керакли балл тўплаган талабгорларга кириш имтиҳонларида имтиёз берилиши билан боғлиқ механизм яратилмаган.
Мавзуга оид
19:33 / 13.11.2024
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
17:18 / 01.11.2024
Медведев Россияда рус тилини билмайдиган болаларни мактабга қабул қилмасликни таклиф этди
21:43 / 22.10.2024
“Ўзимиз ўзбек тилини яхши билмаймиз” – фаоллар давлат тили мавқейи ҳақида нима дейди?
17:58 / 21.10.2024