Юнусободдаги йўл ўтказгичда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари нега чўзилиб кетганига изоҳ берилди
Тошкент шаҳрининг Аҳмад Дониш кўчасидан Кичик ҳалқа автомобиль йўли, Мискин ва Уста Ширин кўчалари кесишмасидаги йўл ўтказгичда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар қилди.
Мазкур иншоот пойтахтдаги биринчи замонавий йўл ўтказгич бўлиб, 2000 йилда Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасида қурилган. Кенглиги 29 метр бўлган 912 метр узунликдаги (ёндаш йўллари билан бирга) иншоот шаҳарнинг учта туманини ўзаро боғлайди.
Билдирилишича, қарийб 20 йил давомида йўл ўтказгичда ҳеч қандай таъмирлаш ишлари амалга оширилмаган. Шу сабабли, темир-бетон конструкциялар ва йўлнинг юқори қатлами яроқсиз ҳолга келган. Жорий йилнинг август ойида «Кўприкқурилиш» Трести УКнинг мутахассислари томонидан таъмирлаш ишлари бошланди.
Дастлаб, тўсинлар, устунлар ва таянчларнинг темир-бетон конструкциялари нури тикланди. Бундан ташқари, қатнов қисмининг темир панжаралари, декоратив темир-бетон плиталар демонтаж қилинди, 2000 м2 майдонида қалинлиги 12 см бўлган ҳимоя бетон қатлами олиб ташланди ва бу ишлар сентябрь ойида тугатилди. Октябрь ва ноябрь ойларида темир-бетон конструкцияларни ўрнатиш ишлари бошланди. Хусусан, бугунги кунга қадар 2000 м2 майдонда янги бетон қопламаси билан қопланди. Пиёдалар учун ажратилган қисмида изоляция ишлари якунланди. Декабрь ойининг охирига қадар йўл ўтказгичдаги асфальт-бетон қопламаларни ётқизиш ишлари якунига этиши режалаштирилган.
Таъкидланишича, автомобилларни юқори ўтказиш қобилиятига эга бўлган ушбу иншоотнинг таъмирлаш ишлари йўл ҳаракатини тўхтамасдан амалга оширилмоқда. Ушбу омил йўл устидаги таъмирлаш ишларининг давомийлигига таъсир қилаётгани айтилади. Бундан ташқари, кўприк қурувчилар бир вақтнинг ўзида метрополитеннинг ҳалқа йўли ва Юнусобод линиясидаги қурилиш ишлари 2-босқичини якунлашда ҳам қатнашмоқда.
«Шу ўринда, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан вазиятни тўғри тушунишларини ва ҳар бир ҳайдовчидан, ушбу йўл ўтказгичдан ўтаётганида, шошилмасдан тартиб билан ўтишларини сўраб қоламиз», - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:08 / 08.11.2024
Юнусободда бир кунда иккита ЙТҲ содир бўлди
07:37 / 26.10.2024
Тошкент аэропорти яқинидаги янги йўл ўтказгич ишга туширилди
08:53 / 28.09.2024
Хива вокзали ёнида ерости йўл ўтказгичи барпо этилади
08:28 / 31.08.2024