Божхоначилар Бойсунда «дори» операциясига чек қўйишди
Божхоначилар йирик партиядаги маҳсулотларнинг навбатдаги ноқонуний айланмасини фош этишди.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Бойсун туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Тадбир давомида, фуқаро Я.Ф. бошқарувидаги “Исузу” юк автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда текширилди.
Натижада, юк автотранспорт воситасида божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва акциз маркалари билан маркаланмаган умумий қиймати 101,3 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари ва умумий қиймати 435,2 миллион сўмлик, хорижда ишлаб чиқарилган ва сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
23:41 / 13.11.2024
Ўзбекистонга 245 млн сўмлик қўл соатлар ва заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринган шахслар тўхтатилди
17:56 / 06.11.2024
Тезкор қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари бождан озод қилинди
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
15:30 / 23.10.2024