Ўзбекистон | 16:25 / 18.12.2019
9853
11 дақиқада ўқилади

Фарғоналик сайловчилар диққатига!

Халқ демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига Фарғона вилоятидан кўрсатилган номзодлар қайси ижтимоий масалаларни кўтариб чиқмоқда?

Шерзод Гулматов, иқтисодчи, Бешариқ тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири, 100-Бешариқ сайлов округидан номзод:

– Парламент фракциямиз аҳолининг ижтимоий кайфиятига таъсир  кўрсатувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мажбурий  ижтимоий  маслаҳати, жамоатчилик муҳокамаси ва жамоатчилик экспертизаси  механизмини қонуний жиҳатдан мустаҳкамлашни мақсад қилган. Шундан келиб чиқиб айтиш керакки, ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш ва мустаҳкам  тараққиётни таъминлаш мақсадида давлат органлари фаолиятига, аҳолининг ижтимоий кайфиятига таъсир кўрсатувчи муаммоларни олдиндан аниқлаш ва  самарали ҳал этишни таъминлайдиган ижтимоий диагностиканинг замонавий услубларини жорий этиш керак, деб ўйлайман.

Нигарахон Алимова, педагог, Данғара туманидаги 2-иқтисослаштирилган мактаб директори, 101-Данғара сайлов округидан номзод:         

– Кам даромадли оилалар манзилли ижтимоий ҳимояси самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратишни режалаштирдик. Хўш, қандай қилиб? Масалан, аҳолининг кам таъминланган қатлами, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаётган ота-оналар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва яшаш шароитини яхшилашга муҳтож оналар учун қурилаётган арзон уй-жойлар сонини кўпайтириш керак, деган ташаббусни илгари суряпмиз.

Фарҳоджон Мамадалиев, менежмент, Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ўринбосари, 102-Яйпан сайлов округидан номзод:

– Партиямиз мамлакатимизда давлат ва жамиятнинг манзилли ижтимоий муҳофаза ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашига эҳтиёжманд аҳоли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилиш, таълим ва соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ, уй-жой ва коммунал хизматлар кўрсатиш тизимини янада ислоҳ этишга эътибор қаратади. Сайловолди дастурим партиямизнинг айнан мазкур йўналишлардаги устувор ғояларига асосланади. Энг муҳими, иқтисодий ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини ошириш асосий мақсадимиздир.

Отажон Расулов, педагог, Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари, маънавий-ахлоқий тарбия бўлими бошлиғи, 103-Қўқон сайлов округидан      номзод:

– Ахборот маконида мафкуравий таҳдидлар кучайиб бораётган шароитда, уларга қарши курашиш учун жамиятнинг ижтимоий бирлашиши муҳим аҳамият касб этади. Демак, ушбу масалага доир вазифаларини фуқароларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш ҳамда миллий мустақиллик ғоясини мустаҳкамлаш бўйича давлат ва фуқаролик жамияти институтлари олиб бораётган ишларни изчил қўллаб-қувватлаш орқали амалга ошириш мумкин, деб ўйлайман. Оила институтини мустаҳкамлаш ва баркамол авлодни тарбиялаш борасидаги ишларни янада такомиллаштиришда ўз ҳиссамни қўшишни мақсад қилганман.

Замира Дарвишева, иқтисодчи-ҳисобчи, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Учкўприк туман кенгаши раиси, 104-Учкўприк сайлов округидан номзод:

– Биз пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалар, “Мурувват”, “Саховат” ва “Меҳрибонлик” уйларида яшовчилар, аҳолининг бошқа заиф қатламларига тиббий хизмат кўрсатиш, уларни дори воситалари ва тиббий мақсадлар учун мўлжалланган буюмлар билан таъминлаш, шунингдек, ижтимоий дорихоналар  тармоғининг ривожланиши   ва фаолияти устидан қатъий назорат олиб борамиз.

Мавлудахон Махмудова, кутубхоначи, Бувайда тумани маданият бўлими мудири-маданият ва аҳоли дам олиш маркази директори, 105-Бувайда сайлов округидан          номзод:

– Бизнинг партия фуқаролар учун меҳнат қилиш, дам олиш, ҳар йилги ҳақи тўланадиган таътилга чиқиш, ишсиз бўлиб қолган тақдирда ижтимоий муҳофазага бўлган конституциявий ҳуқуқни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, инсоннинг ҳаёт таъминоти учун зарур бўлган иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг кафолатланган энг кам миқдорини жорий этиш каби ижтимоий тенглик ва адолат ғояларини қонун чиқарувчи органдаги вакиллари орқали илгари суришда давом этади.

Шоҳиста Сиддиқова, педагог, Бағдод туманидаги 1-мактаб ўқитувчиси, 106-Боғдод сайлов округидан номзод:

– Халқ демократик партияси уй-жой қайғусида юрган юртдошларимизнинг муаммоларини яхши тушунади ва бу масалада мамлакатимизда янгича тизим жорий этиш, ижтимоий-иқтисодий имкониятлари чекланган кишиларнинг манфаатларини ҳимоялаш зарур, деган ташаббусни илгари суряпти. Муайян ойлик даромадга эга бўлган, аммо жойларда қурилаётган уй-жойларни ипотека кредити асосида харид қилиш учун дастлабки бадал пулини тўлашга қурби етмайдиган оилалар, ёшлар учун уйни дастлабки бадалсиз сотиб олиш имкониятини яратиш лозим.

Аваз Уринбоев, иқтисодчи, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, 107-Риштон сайлов округидан номзод:

–       Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга доир ишлар самарадорлигини янада яхшилаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари негизида хуқуқий маслаҳат бериш тизимини яратиш. Жумладан, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ижтимоий масалалар бўйича давлат ва вакиллик органларига юбораётган мурожаатлари юзасидан маслаҳатлар бериб бориш олдимизда турган энг муҳим вазифадир. Биз ижтимоий демократия – ҳуқуқлар тенглиги ва уларни амалга оширишда имкониятлар тенглиги тарафдоримиз!

Абдуғаффор Мираминов, муҳандис-гидротехник, Олтиариқ туманидаги “Жалилобод” фермер хўжалиги раҳбари, 108-Олтиариқ сайлов округидан номзод:

– Партия иқтисодиётни либераллаштириш ва бозор тизимини шакллантириш ижтимоий мақсадларга эришиш кафолатини бермайди, деб ҳисоблайди. Шу боис давлат ва жамият томонидан иқтисодий ривожланишни назорат қилиш ҳамда тартибга солиш бўйича демократик тизимни шакллантириш лозимдир. Шу мақсадда инвестициялар устидан жамоатчилик назоратининг самарали тизимини яратиш, инвестиция сиёсатида жамият манфаатлари ҳимоясини таъминлаш керак, деб ўйлайман.

Умидахон Худайберганова, менеджер, “Истиқбол йўли” газетаси бош муҳаррири, 109-Қўштепа сайлов округидан номзод:

–  Бола қобилиятини эрта аниқлаш ва уларнинг баркамол ривожланишига йўналтирилган самарали процессуал механизмларни яратиш, кам таъминланган оилаларнинг истеъдодли ва қобилиятли фарзандларини қўллаб-қувватлаш учун давлат грантлари тизимини яратиш олдимизда турган энг муҳим вазифалардан бири. Яна бир муҳим масала, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун “Баркамол авлод” болалар мактабларига тўловларни бекор қилиш керак. Биз маданий-гуманитар соҳада тенг имкониятлар тарафдоримиз! Бу баркамол авлодни тарбиялаш пойдеворидир!

Дилфуза Абдуллаева, филолог, Марғилон шаҳридаги 1-сон давлат ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси, 110-Марғилон сайлов округидан номзод:

– Таълимда ижтимоий тенгликни таъминлаш мамлакатимизда демократик жамиятни шакллантиришнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Аҳолининг кам таъминланган қатлами учун олий таълимдан фойдаланишининг ижтимоий мақбуллигини ошириш долзарб вазифа, деб ўйлайман. Бунинг учун тўлов-шартнома асосида таҳсил оладиган кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига имтиёзли таълим кредитларини ажратиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг олий таълим муассасаларида ўқиши учун имкониятларни кенгайтириш керак.

Дилбархон Мамаджанова, муҳандис-электрик, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилоят кенгаши раиси, 112-Водил сайлов округидан номзод:

–Доимий иш жойига эга бўлмаган, оғир ижтимоий вазиятда қолган аёлларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ниҳоятда долзарб вазифадир. Фикримча, аёллар бандлигини таъминлаш йўналишида қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши лозим. “Мардикор бозорлари”да аёлларга таклиф этилаётган меҳнат турларини аниқлаш, уларнинг орасида аёллар имкониятига мос бўлган фаолият турлари бўйича Ўзбекистонда ҳам фирмалар, меҳнат биржалари фаолиятини ташкил этиш, уларга ишсиз аёлларни бириктириш, улар учун махсус касб-ҳунар ўргатувчи бепул курслар ташкил этиш, аёллар бандлигини таъминловчи фирмаларнинг ўз фаолиятини аҳолига танитиш ва тарғиб қилишига шароит яратиш керак. 

Бахтиёр Мирзаев, шифокор, Тошлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими мудири, 113-Тошлоқ сайлов округидан номзод:

– Aҳолининг ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш, турмуш даражасини ошириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламнинг ижтимоий манфаатлари ва ахлоқий қарашларига жиддий зарар етказадиган ортиқча харажатларнинг олдини олиш энг муҳим вазифаларимиздан бири. Шу мақсадда никоҳ тўйлари, юбилейлар, дафн маросимлари ва бошқа оилавий тадбирларни ўтказиш тартибига қатъий риоя қилиш, тарихан шаклланган маданий қадриятлар ва анъаналарнинг асл мазмуни ҳамда аҳамиятига доир тарғибот ишлари самарадорлигини оширишни режалаштирдик.

Журабой Сайматов, муҳандис-гидротехник, Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари, 114-Қува сайлов округидан номзод:

– Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қори ижтимоий таъминланганлик даражаси — жамият барқарорлигининг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, бир қатор масалалар парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш керак, деб ўйлаймиз. Хусусан, ногиронларга хусусий тадбиркорлик ҳамда томорқа хўжаликларини ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш, кам таъминланган оилалар аъзоларининг тадбиркорлик соҳасидаги фаоллиги ҳамда касаначиликни давлат ва давлат-хусусий шериклик асосида рағбатлантириш тизими бўйича назоратни кучайтириш керак, деб ўйлайман.

Ашурхон Исраилова, шифокор, Қувасой шаҳри кўп тармоқли марказий поликлиника бош врачи, 115-Қувасой сайлов округидан номзод:

– Партиямиз ўз депутатлари орқали иқтисодий ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини ошириб боришни, жамиятда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришни, ижтимоий ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришни кўзда тутади. Ушбу масалада бир қатор таклифлар билан чиқмоқда. Гап шу ҳақида кетганда, зарур касбий малакаси йўқлиги сабабли доимий иш жойи ва барқарор даромадга эга бўлмаган кишилар, жумладан, ички ва ташқи меҳнат мигрантлар манфаатини ҳимоя қилиш муҳим масала эканини таъкидлаб ўтмоқчиман.

Собиржон Норматов, олим-агроном, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сўх тумани бўлими бошлиғи, 116-Навбаҳор сайлов округидан номзод:

– Жамиятда барқарорликни сақлаб туриш учун ижтимоий кескинликни юзага келтириши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни тезкор аниқлаш ва ҳал этишнинг таъсирчан механизмларини яратиш мақсадга мувофиқ. Ижтимоий-иқтисодий вазиятни ва электоратининг кайфиятини тизимли мониторинг қилиб борадиган маҳаллий ва бошланғич ташкилотлари бу механизмнинг муҳим таркибий қисмлари бўлиши лозим.

Умуман олганда, номзодларимиз илгари сураётган таклиф ва ташаббуслар жамиятда ижтимоий тенглик, ижтимоий адолат ва ижтимоий бирдамлик тамойилларини қарор топтириш йўлида Ўзбекистон ХДПнинг жойлардаги таъсир доирасини мустаҳкамлашга имкон беради.

Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзодларга овоз беринг!

ЎзХДП марказий Кенгаши
Ахборот хизмати

Мавзуга оид