ХДП вакили: Ҳашаматга ўч амалдорлар жамиятни бузади

Фото: Халқ демократик партияси
Айрим амалдорларнинг яна тўй ва маросимларни дабдабали, шуҳратпарастликка муккасидан кетган тарзда ўтказаётгани, ҳашаматга зўр бераётгани ва бойлигини кўз-кўз қилаётгани ижтимоий тармоқларни ларзага келтиряпти.
Бундай воқеалар пандемия қайтадан кучайиб бораётган, нарх-наво ошиб, аҳоли маблағ билан боғлиқ муаммоларга юзма-юз келаётган мураккаб вазиятда содир бўлаётгани кенг жамоатчиликнинг ғашига тегяпти.
Лавозимини суиистеъмол қилаётган раҳбарлар, оёғи ердан узилган, манманликка берилиб кетган ҳавойи мансабдорларнинг номақбул ҳаракатлари маҳаллаларда, жамиятда муҳит бузилишига сабаб бўлмоқда, оддий одамларнинг нафсониятига тегмоқда, уларнинг адолатга, давлат ҳокимиятига ишончига зиён етказмоқда.
Айрим мутасаддилар фикри, турмуш тарзи, фаолияти билан бошқаларга ўрнак кўрсатиш ўрнига, маънавий қашшоқлик, ахлоқий тубанлашув тимсолига айланиб боряпти. Бундан 100 йиллар аввал ҳам айрим беклар-у тўралар шундай паст даражада бўлиб, жамиятни, халқимизни тараққиётдан орқага тортган эди. Ҳозир ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатиляпти. Биз бундан хавотирдамиз.
Тарғибот, тушунтириш, яхши гап кор қилмаган масалаларда қонунчиликни кучайтириш зарурати юзага келади. Шунинг учун Халқ демократик партияси табақалаштирилган, яъни ҳашамат солиғини жорий этиш таклифи билан чиқяпти.
Бу масала ижтимоий тармоқлардаги айрим муҳокамаларда “яна янги солиқми?”, “халқни қийнаш нимага керак?” каби саволлар билан нотўғри талқин қилинаётган ҳолатлар ҳам кузатиляпти.
Ҳашамат солиғи янги солиқ эмас, бу бойларнинг пулига, мулкига ҳасадгўйлик ҳам эмас. Бу мол-дунёга, ҳашаматга муккасидан кетиб, жамиятдаги муҳитга салбий таъсир қилаётган, жамоатчиликнинг асабига тегаётган бойвачча-ю бойвуччаларнинг ижтимоий масъулиятини оширишга интилишдир.
Халқ демократик партияси оламшумул, аввал кузатилмаган ташаббус билан чиқаётгани йўқ, ҳашамат солиғи жаҳондаги қатор давлатларда жорий этилган. Фақат партия табақалаштирилган солиқ тизими асосида қўшимча йиғилган маблағнинг муайян қисмини кам даромадли фуқароларни камбағалликдан чиқариш, ижтимоий ҳимояни кучайтиришга мақсадли сарфлаш керак, деган таклифни ҳам илгари суряпти.
Халқ демократик партияси фаоллари тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишда шуҳратпарастлик, дабдабабозлик, исрофгарчиликка йўл қўйилишига қарши. Шу боис партия “ҳашамат солиғи”ни жорий этиш тарафдори бўляпти.
Бу ташаббусни амалга ошириш мураккаб, қонунчиликни такомиллаштириш муайян вақт талаб қилади. Аввало, ҳашамат, деган тушунчанинг тавсифи, ҳуқуқий чегарасини белгилаш керак бўлади. Масалан, қанча нархдан юқори машиналар ҳашаматли машина ҳисобланиши аниқланиши лозим. Меъёрлар турли давлатларда турлича, бизда қандай бўлгани тўғри – бу савол ҳали очиқ.
Бу масалада кенг жамоатчилик, мансабдорлар, бойваччалар фикри ва муносабатини билиш жуда муҳим. Ишчи гуруҳ ҳозирда хориж тажрибаси ва аҳоли вакиллари фикрини ўрганяпти. Мавзуга ҳали яна қайтамиз.
Тўлқин Тўрахонов,
Халқ демократик Марказий Кенгаши раис ўринбосари Ⓣ
Мавзу ҳақида “Ўзбекистон овози” газетасида чоп этилган мақоладан кўпроқ маълумот олишингиз мумкин. https://xdp.uz/partiya-yangiliklari/3324
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Япония нархлар ошиши фонида Жанубий Кореядан гуруч импорт қилишни бошлади
Жаҳон | 20:48
-
АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome браузерини сотишни талаб қилмоқда
Жаҳон | 20:45
-
Ҳиндистонда юз берган отишма оқибатида 25 нафар турист ҳалок бўлди
Жаҳон | 20:09
-
2025 йил биринчи чорагида 4,7 минг киши озодликдан маҳрум қилинди
Ўзбекистон | 20:07
Мавзуга оид

13:38 / 06.09.2021
Мақсуда Ворисова Халқ демократик партиясидан президентликка номзод сифатида тасдиқланди

16:00 / 04.09.2021
Талаба ўқисинми ёки ижарага пул топсинми?!

18:12 / 02.09.2021
Мақсуда Ворисова мандат кечикаётгани ҳақида: Давлат тест маркази изоҳ бериши шарт!

12:50 / 16.06.2021