Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВВ Юнусободдаги фожиада ҳалок бўлган яна бир ишчининг шахсига аниқлик киритди
Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида содир бўлган ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган яна бир кишининг жасади аниқланди. Айни вақтга келиб ушбу фожиа қурбонлари сони 3 нафарни ташкил қилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида вужудга келган фавқулодда ҳолат бўйича берган қўшимча маълумотида вазирлик ва идоралар томонидан ҳолатни зудлик билан бартараф этиш ишлари давом эттирилаётганини маълум қилди.
«Қидирув ва қутқарув ишлари натижасида тупроқ остидан яна бир кишининг жасади олиб чиқилди ва унинг шахси аниқланди.
1.Д.Абдуллаев – 1999 йилда туғилган.
Ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва бартараф қилиш ишлари давом этмоқда», дейилади ФВВ хабарида.
Бундан аввалроқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тупроқ остидан чиқариб олинган икки ишчининг шахсига аниқлик киритганди.
Мавзуга оид
10:22 / 30.07.2024
Кўчаларидан айрилаётган Батиста – Бразилиядаги шаҳарчани одамлар нега тарк этяпти?
11:17 / 18.05.2021
Тошкент метроси иш вақти ўзгармоқда
23:32 / 29.04.2021
Метрополитен: Машинист токоприёмникда учқун чиқаётганини кўргани учун поездни тўхтатган
19:16 / 28.04.2021