Ўзбекистон | 10:05 / 19.12.2019
13034
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон тоғли ҳудудларида кўчки хавфи эълон қилинди
2019 йил 19 декабрдан 23 декабргача, шунингдек 23 декабр куни ҳам Ўзбекистон Республикаси тоғли ҳудудларида кўчки хавфи эълон қилинади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Бундан ташқари, 2019 йил 19 декабрь маҳаллий вақт билан соат 08:00 дан 20 декабрь соат 08:00 гача Чимён тоғ зонасида кўчки хавфи эълон қилинади.
2019 йил 21-22 декабрда А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши, туман тушиб, кўринувчанлик 50 м.гача пасайиши, шамол тезлиги секундига 18-23 м.гача кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда.