Мақсуда Ворисова сайловчилар энг кўп бераётган саволни маълум қилди
Халқ демократик партияси вакили, сенатор Мақсуда Ворисова шаҳар ва қишлоқларда яшаётган фуқароларнинг ижтимоий тенгсизлиги масаласига тўхталди.
«Аҳолимиз ҳамма нарсага тўғри кўз билан қарайди. Лекин энг кўп берилган савол: нима учун шаҳар мактабида шароит бор, нега қишлоқ мактабида шароит йўқ? Нима учун шаҳар поликлиникасида ҳамма тор мутахассислар бор, нега қишлоқ поликлиникасида йўқ? Нима учун шаҳарнинг йўллари яхши, нима учун қишлоқда юриб бўлмайди? Умуман, мана шу ижтимоий адолатсизлик, ижтимоий тенгликнинг бузилиши аҳолимизда жуда катта савол туғдиряпти.
Шунинг учун ҳам ёшларимиз ўзи туғилган жойда эмас, шаҳарга келиб майли мардикорчилик қилиб бўлса ҳам яшашни маъқул кўряпти. Шунинг учун ҳам мана шу соҳада саволлар кўп туғиляпти. Биз нима қилдик? Номзодлар мактабингни қуриб бераман, поликлиникангни яхшилаб бераман деган ваъдани бера олмайди. Биз позициямизни тушунтирдик. Партиянинг позициясини. Демак, биз қабул қилишимиз лозим бўлган қонунларни айтдик. Давлат минимал стандартлари ҳақида қонун қабул қилиниши керак.
Давлат қайси ижтимоий хизматларни бепул кафолатлайди? Ёки бўлмасам аҳолининг турмуш даражасини мўтадиллаштириш учун нима қилмоғимиз керак? Яъни биз таклиф қилаётган яшаш минимуми ҳақидаги қонунни тушунтириб бердик. Аҳолимиз бунга хайрихоҳлик билдиряпти.
Партиямиз билан шунда режа қилдикки, дастуримиз сайловгача эмас. Сайловдан кейинги 12 қадамимизни белгилаб қўйдик ва унда нима қилмоқчи эканимизни кўрсатдик. Парламентда қанча жой эгаллашимиздан қатъи назар партия ўзининг позициясида туради ва шу амалларни бажаришга мажбурмиз», деди Ворисова «Сайлов кампаниясининг 89 куни: қандай ваъдалар берилди ва имкониятлардан қандай фойдаланилди» мавзусидаги тадбирда.
Аввалроқ ушбу сенатор Ислом Каримовга миллионлаб иш ўринлари ҳақида сохта ахборотлар кириши ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
21:51 / 25.10.2021
Мақсуда Ворисова 1991 йилдан кейинги сайловларда 2-ўринни олган номзодлар ичида энг кўп овоз олди
11:38 / 24.10.2021
Ўзбекистонда сайлов. Номзодлар, ҳокимлар ва бошқа машҳурлар овоз бермоқда
21:00 / 22.10.2021
Болалар мактаб ва боғчаларда сифатли озиқ-овқат билан кафолатли таъминланиши керак — Мақсуда Ворисова
18:33 / 21.10.2021