Ўзбекистонда президент сайлови бошланди. 24 октябрь куни соат 08:00 дан мамлакатдаги барча сайлов участкалари давлат мадҳияси садолари остида очилди. Овоз бериш жараёни соат 20:00 га қадар давом этади.

Соат 9:00 ҳолатига кўра, республикада давомат кўрсаткичи 12,3 фоизни кўрсатмоқда. Сайловчилар Фарғона (16,9), Андижон (16,1), Наманган (14,9) ва Жиззах (13,3) вилоятларида фаоллик кўрсатишмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси президенти сайловида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек тумани Алишер Навоий маҳалласидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этди.

Kun.uz мухбири хабар беришича, Шавкат Мирзиёевнинг 9 нафар оила аъзоси ҳам сайлов участкасида бўлди, сайлов ҳуқуқига эгалар овоз беришди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Биринчи хоним Зироат Мирзиёева ўғли билан
Президентнинг биринчи қизи Саида Мирзиёева
Президентнинг иккинчи қизи Шаҳноза Мирзиёева
Президентнинг тўнғич куёви Ойбек Турсунов