Ўзбекистон | 09:23 / 21.12.2019
3227
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Ҳаага конференциясига аъзо бўлиши муҳокама қилинди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йил 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов мамлакатга 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўладиган сайловда халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун келган Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Ҳаага конференцияси бош котиби Кристоф Бернаскони билан учрашди.

Учрашув чоғида Кристоф Бернасконига мамлакатнинг янги ташқи сиёсати, сайлов жараёнини демократлаштириш учун Ўзбекистонда жорий қилинган янгиликлар, жумладан хорижда Ўзбекистон фуқароларининг яшаш жойларида муддатидан олдин овоз беришни ташкиллаштириш, сайловда кузатувчиларнинг ролини ошириш тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Мамлакатнинг Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Ҳаага конференциясига аъзо бўлиши ва Ўзбекистоннинг мазкур ташкилот доирасида қабул қилинган конвенцияларда иштирок этиши истиқболлари билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди, дейилади ТИВ сайтида.

Мавзуга оид