Ўзбекистон | 19:00 / 22.12.2019
20045
2 дақиқада ўқилади

Сайлов натижалари 23 декабрь куни эълон қилинади — МСК

Ўзбекистон вакиллик органларига бўлиб ўтаётган сайловнинг дастлабки натижалари эртага, 23 декабрь куни сони 14:00да эълон қилиниши бошланади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси маълум қилди.

«Марказий сайлов комиссияси эртага, 23 декабрь куни Тошкент вақти билан 14:00 да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловларнинг дастлабки натижаларини эълон қилишни режалаштирмоқда», деган Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Маҳмуд Истамов.

МСК раиси ўринбосари комиссияга айрим сайлов участкаларида маълум бир қонунбузилишларга йўл қўйилаётгани тўғрисида хабарлар келиб тушаётгани ҳақида маълум қилган.

«Хусусан, 142-Қорақамиш сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатисига номзод Дўстмуҳамедов Хуршид Набиевич, 23-Мойқўрғон сайлов округидан Тошкент шаҳар кенгашига номзод Ҳамидова Камола Тоҳировна, 10-Аҳил сайлов округидан Олмазор туман кенгашига номзод Шарипова Нодира Тохировнанинг номзодлари депутат этиб сайланиши бўйича гўёки маҳаллий ижроия ҳокимияти идоралари томонидан сайлов комиссияларига тазйиқ ўтказилаётгани тўғрисида хабарларга Марказий сайлов комиссияси эътибор қаратди», деган Истамов.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид