Жаҳон | 21:01 / 23.12.2019
6493
1 дақиқада ўқилади

Австралия суди Volkswagen компаниясини рекорд даражада жарима тўлашга ҳукм қилди

Австралияда суд Volkswagen компаниясини "дизельгейт" иши доирасида мамлакат учун рекорд миқдордаги 125 млн австралия доллари (77,5 млн евро, $86 млн) жарима тўлашга ҳукм қилди. Бу ҳақда ВВС News хабар берди.

Рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш масалалари бўйича комиссиянинг таъкидлашича, компания 2011 йилдан 2015 йилгача мамлакатга автомобилларнинг заҳарли модда ажратиш миқдорини камайтириб кўрсатадиган қурилма ўрнатилган 57 минг дона автомобиль олиб кирган. 

Ушбу сохтакорлик 2015 йил кузида АҚШда фош бўлган. Аниқланишича, дизель двигателли Volkswagen машиналарига автомобилдан ажралиб чиқадиган заҳарли моддалар миқдорини ўнлаб марта камайтириб кўрсатадиган дастурий таъминот ўрнатилган. 

Компания бутун дунё бўйлаб сотилган 11 млн дона машинага ана шундай дастурий таъминот ўрнатганини тан олган ва АҚШда 18 млрд доллар товон тўлаган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид