Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда яна бир йирик автомобил бренди ишлаб чиқаришни бошлаши кутилмоқда
Германиянинг Volkswagen автоконцерни жорий йил охиригача Ўзбекистонда автомобиллар йиғишни йўлга қўйиши мумкин. Лойиҳа “Ўзавтосаноат” билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган.
Британиянинг Just Auto портали маълумотига кўра, Германиянинг Volkswagen компанияси Ўзбекистон автомобиль саноатида йирик йиғув ишлаб чиқаришини ташкил этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Қайд этилишича, лойиҳанинг дастлабки босқичида Тошкент шаҳрида автомобилларни йирик бўғинли йиғишни йўлга қўйиш режалаштирилган. Кейинчалик ишлаб чиқаришни “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида юқори даражада маҳаллийлаштириш кўзда тутилмоқда.
Нашр хабарига кўра, мазкур лойиҳа 2025 йил июнь ойида стратегик шериклик битимини имзолаган “Ўзавтосаноат” давлат компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Мақолада Ўзбекистон автомобиль саноати сўнгги йилларда барқарор ривожланаётгани таъкидланган. Айни пайтда мамлакатда Chevrolet, BYD, KIA ва Hyundai каби халқаро брендлар билан ҳамкорликда маҳсулот ишлаб чиқарувчи бешта автомобиль заводи фаолият юритмоқда.
Шунингдек, соҳада 10 мингдан зиёд мутахассис меҳнат қилаётгани, 300 дан ортиқ маҳаллий корхона эса автомобиль ишлаб чиқарувчиларни бутловчи қисмлар билан таъминлаётгани қайд этилган.
Хабарда айтилишича, президент Шавкат Мирзиёев автомобиль саноатида маҳаллийлаштириш даражасини янада ошириш, илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш ҳамда 2026 йил охиригача автокомпонентлар бозорини ривожлантириш бўйича комплекс стратегия ишлаб чиқиш вазифасини қўйган.
Мавзуга оид
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
08:43 / 04.07.2026
Жаҳон автосаноатида кучлар мувозанати ўзгармоқда
11:45 / 22.06.2026
Ўзбекистонда одамсимон роботлар ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди
08:51 / 27.05.2026