21:30 / 23.12.2019
0
23312

Инфаркт хавфини камайтирувчи восита топилди

Фото: Fotolia

Москва вилоятидаги Назарий ва тажрибавий биофизика институти олимлари денгиз ўтлари, лосос ва форел балиқ турларидан олинувчи астаксантин моддаси инфаркт хавфини камайтиришини аниқлашди.

Институт мутахассислари астаксантин моддасининг аввал номаълум бўлган хусусиятини очишди. Бу модда одатда озиқавий қўшимча сифатида қўлланиб, иммун тизимини мустаҳкамлашда ёрдам беради.

Институт илмий котиби Татьяна Перевязованинг айтишича, астаксантин моддаси юракка кимёвий тажовузкор молекулаларнинг таъсирини йўққа чиқариши мумкин. Бу эса юрак касаллиги ривожланиши олдини олади ва инфарктни бошдан кечирган одамларнинг соғайишида ёрдам беради. Бу ҳақда “Подмосковье сегодня” нашри ёзди. 

Мутахассиснинг таъкидлашича, астаксантиннинг каламушларда синалиши ижобий натижа берган ва келгусида ушбу модда негизида дори воситалари ишлаб чиқилади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top