АҚШ, Хитой ёки Корея: 2019 йилнинг энг машҳур смартфони қайси?
Counterpoint Research аналитиклари йилнинг энг харидоргир 10 смартфони киритилган рўйхатни ишлаб чиқишди. Биринчи ўринни кутилганидек iPhone эгаллаган.
Apple компанияси ҳар йили бозордаги рақобатчилариникига нисбатан яхшироқ флагман тақдим этишга қанча тиришмасин, харидорлар ўз диққатини барибир биринчи навбатда арзонроқ таклифга қаратишади.
Маълум бўлишича, йилнинг энг оммабоп мобил гаджети бир йил олдин тақдим этилган iPhone XR бўлди.
iPhone XR ишлаб чиқарилган кундан (2018 йил сентябрь) бошлаб ҳар чоракда етакчиликни сақлаб келмоқда.
Бу гаджетнинг умумий бозордаги улуши 3 фоизни ташкил қилди. Шу билан бирга, ушбу модел бозорнинг барча минтақаларида Apple'нинг энг муваффақиятли гаджети ҳисобланади. iPhone XR'га бўлган юқори талабни сақлаб қолиш учун компания нархни Хитой ва бошқа бир қатор бозорлар учун мослаштиришга мажбур бўлди, аммо бундай стратегия фақат узоқ муддатда ўз самарасини берди — смартфон етакчи мавқени эгаллади ва ҳозиргача уни бой бермоқчи эмас. Аммо 2019 йилда чиқарилган iPhone 11 ҳали ҳам машҳурликка эриша олмаяпти — топ-10'да бешинчи қаторни эгаллай олган, холос (бозор умумий улушининг 1,6 фоизи). Нисбатан қиммат бўлган iPhone 11 Pro ва айниқса iPhone 11 Pro Max энг кўп сотиб олинган ўнталикка кира олмади.
Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Samsung Galaxy A10 (бозорнинг 2,6 фоиз) ва Samsung Galaxy A50 (1,9 фоиз).
Яна бир Samsung еттинчи қаторда жойлашган — бу Galaxy А20 (1,4 фоиз). Бу гаджетларнинг барчаси А сериясига мансуб бўлиб, ўрта бозор сегментида яхши хусусиятларга эгалиги билан ажралиб туради, шунингдек арзон нархда. Таниқли бренд билан бир қаторда ушбу икки омил харидорларга манзур келди ва бу йилги танловни Жанубий Корея компанияси фойдасига амалга оширишига туртки бўлди.
Рейтингнинг бошқа ўринларида хитойлик ишлаб чиқарувчиларни кўриш мумкин. Тўртинчи, олтинчи ва саккизинчи қаторларни Oppo маркасининг A9, A5s ва A5 қурилмалари эгаллади. Xiaomi Redmi A7 тўққизинчи ўринда, Huawei P30 эса ўнинчи ва рўйхатдаги ягона флагман.
Октябрь ойи охирида, Canalys таҳлил компанияси мобил қурилмалар савдоси бўйича ҳисоботни тақдим этди ва дунё смартфон бозори икки йил ичида биринчи марта ўсди — 1 фоизга.
2019 йилнинг учинчи чорагида 78,9 миллион дона қурилма сотган Samsung сотилган смартфонлар сони бўйича биринчи ўринни эгаллади, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11 фоизга кўп.
Шу билан бирга, Samsung'нинг мобил гаджетлар бозоридаги улуши 22,4 фоизни ташкил этди.
Иккинчи ўринни эгаллаган Huawei 66,8 миллион дона гаджет сотишга эришди, ўтган йилга нисбатан 29 фоизга кўпайган. Хитой ишлаб чиқарувчиларининг бозордаги умумий улуши 19 фоизни ташкил этди. Apple кучли учликка кирган компаниялар орасида савдо пасайишини намойиш этган ягона компания бўлди, сотиш ҳажми 7 фоизга камайиб, 43,5 миллион донани ташкил этди. Жаҳон бозорида «олма»нинг улуши 12,3 фоизга тенг бўлди.
Мавзуга оид
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
14:35 / 09.10.2024
Эксперимент: Маърузада смартфонлардан қисқа муддат фойдаланиш талабаларга диққатни жамлашга ёрдам бериши мумкин
12:24 / 06.09.2024
Смартфонлар мия саратонига сабаб бўлиши ҳақидаги фикрлар асоссиз деб топилди
15:18 / 22.04.2024