Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этиш давом эттирилади
Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда «яшил қопламалар»— ҳимоя ўрмонзорларн барпо этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
Қарор билан, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» — ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни давом эттириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Ҳужжатга мувофиқ:
Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида 2019 йилнинг куз-қиш ва 2020 йилнинг баҳор ва куз-қиш мавсумлари давомида «яшил қопламалар» барпо этиш ҳажмлари;
Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида 2019 йилнинг куз-қиш ва 2020 йилнинг баҳор ва куз-қиш мавсумлари давомида «яшил қопламалар» барпо этиш учун чўл ўсимликлари уруғларини тайёрлаш ҳажмлари;
Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида 2019 йилнинг қиш ва 2020 йил баҳор мавсумида ўрмон мелиорация тадбирларини амалга ошириш бўйича “Йўл харита”си тасдиқланди.
Қарорда белгиланишича, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда Орол денгизининг суви қуриган ҳудудини белгиланган тартибда хатловдан ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси “яшил қопламалар” барпо этиш учун:
ўрмон хўжаликларидан қўшимча 1000 нафар ходим жалб этилишини;
ишчилар озиқ-овқат ва махсус кийим-кечаклар билан таъминланишини;
чўл ўсимликлари уруғлари захирасини жамғариш ва экиш учун узлуксиз етказиб беришни;
касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш воситалари билан таъминлашни;
вақтинча бино ва иншоотлар қуришни;
авиация, алоқа ва бошқа хизматларни жалб этишни;
зарур техника ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш ва бошқа тадбирларни мувофиқлаштириб боради.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши:
а) «яшил қопламалар»” барпо этиш учун жалб этилган ишчи ходимларни ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўради;
б) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда:
заруратга кўра, кичик аэродромлар ташкил этилишини;
ишчи ходимларни ҳудуддаги яшаш жойидан “яшил қопламалар” барпо этиш жойигача бўлган масофага ташиш учун тадбиркорлик субъектларидан шартнома асосида 20та автобус ва уруғ ташиш учун 10 та юк ташишга мўлжалланган транспорт воситалари ажратилишини таъминлайди.
Мўйноқ шаҳрини кўкаламзорлаштириш учун мос бўлган дарахт кўчатларини етиштириш, тайёрлаш, экиш ва парваришлаш ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:
Мўйноқ давлат ўрмон хўжалигида 20 гектар майдонда кўчатхона ташкил этилишини;
манзарали дарахт ва бута кўчатлари шартнома асосида етказиб берилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
19:14 / 18.04.2025
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
21:21 / 05.04.2025
Қозоғистон Ўзбекистондан суғориш учун 12,6 миллиард куб метр сув олди
19:59 / 05.04.2025
Саида Мирзиёева Орол маданият саммитида иштирок этди
20:00 / 11.11.2022