Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аёлларни иш билан таъминлаш учун туманларда яна 80та тикувчилик мажмуалари барпо этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказилган учрашувда ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш борасидаги режалар ҳақида ҳам гапирди.
«2020 йилда ҳам ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастури доирасида қарийб 600 миллиард сўм кредитлар ёшларнинг лойиҳа ташаббусларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Шунингдек, 2020 йилда 24 минг нафар қизларимизни доимий иш билан таъминлаш мақсадида туманларда қўшимча 80та тикувчилик мажмуалари барпо этилади.
Янги ҳаётга қадам қўяётган ёшлар, шунингдек, ёш оилаларнинг турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида қишлоқ ва шаҳарларда уй-жойлар қурилиши бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилда шаҳар ва қишлоқларда аҳолига, жумладан, ёш оилаларга 30 мингдан ортиқ намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиб, уларнинг қарийб 1 минг 900таси алоҳида ўрнак кўрсатган фаол ёшларга берилган. Келгуси йилда ҳам қишлоқ ва шаҳар жойларида 30 мингта уй-жой қуриб фойдаланишга топширилади. Шундан 658таси мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол қатнашиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар учун ажратилади.
Биринчи марта бундай уйларнинг 3462таси хорижда меҳнат қилаётган фуқароларимиз учун барпо этилади.
Таъкидлаш керак, 2020 йилда уй-жойларнинг 17 минг 750таси янги тизимга мувофиқ хусусий сектор томонидан қурилади. Бу эса ёшларни сифатли уй-жой билан таъминлаш, уй-жойларни эркин танлаш, бошланғич бадал тўловлари учун давлатдан компенсация олиш имкониятини янада кенгайтиради», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири..
Мавзуга оид
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
11:08 / 24.02.2026
«22 миллиондан зиёд ёшлар тимсолида катта иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кучни кўрамиз» – президент
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
13:49 / 09.09.2025