Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузияда Сталиннинг шахсий вагонига маданий мероснинг ҳаракатланувчи ёдгорлиги мақоми берилди
Грузияда собиқ совет раҳбари Иосиф Сталиннинг шахсий темир йўл салон-вагонига маданий мероснинг ҳаракатланувчи ёдгорлиги мақоми берилди. Бу ҳақда Грузия маданий меросни муҳофаза қилиш миллий агентлиги хабар берди.
Сталинга тегишли бўлган вагон у туғилган Гори шаҳридаги уй-музей ҳудудида сақланади. Сталин вагондан 1941 йилдан бошлаб, жумладан Теҳрон ва Ялта конференцияларига боришда шу вагондан фойдаланган.
Грузия маданий меросни муҳофаза қилиш миллий агентлиги Ника Антидзенинг айтишича, вагонга ушбу мақомни бериш ташаббуси Сталин уй-музейи маъмурияти томонидан билдирилган.
У салон-вагон билан боғлиқ барча ишлар, шунингдек, уни реставрация қилиш маданий меросни муҳофаза қилиш миллий агентлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилишини таъкидлади.
Аввалроқ Baza нашри Москвадаги гараждан Иосиф Сталин 1949 йилда юрган ЗИС-115 лимузини ўғирлаб кетилгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:15 / 25.02.2026
Президент саноат корхоналари қувватини ошириб, 2 мингта юк вагони ишлаб чиқаришни буюрди
10:05 / 08.07.2025
Россияда Сталинни оқлаш авж олди. Коммунистик партия Хрушчёвнинг машҳур маърузасини хатога чиқарди
12:42 / 01.05.2025
Малайзия Ўзбекистонда эксплуатациядан чиққан вагонларни таъмирлайди
17:05 / 12.01.2025