Жамият | 17:00 / 27.12.2019
28209
5 дақиқада ўқилади
Реклама

«JV MAN Auto-Uzbekistan» компанияси Тошкент халқаро аэропортига янги автобусларни тақдим этди

Бугун, 2019 йил 27 декабрь куни Самарқанд шаҳрида «JV MAN Auto-Uzbekistan» қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган MAN A22 янги автобусларини Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти вакилларига топшириш маросими ўтказилди.

Янги паст полли автобуслар йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадларида харид қилинди. «JV MAN Auto-Uzbekistan» заводида ишлаб чиқарилган автобуслар энди йўловчиларни аэропорт терминалидан бевосита самолёт бортига ва ортга етказиб қўяди.

Узунлиги 12 метр бўлган MAN A22 автобуслари MAN шассиси базасида ишлаб чиқарилади. Паст пол ва автобусдаги «оғиш» тизими йўловчиларнинг чиқиш ва тушиши учун қўшимча қулайликлар яратади, кондиционер ва иситиш тизими эса автобус салонида йил давомида қулай ҳарорат бўлишини таъминлайди.

Автобусларнинг енгил алюмин кузови йўл қопламасига юкламани камайтириш имконини беради ва фойдаланиш муддатини узайтиради. Кузовнинг кенг ўлчамлари бир рейсда 100 нафар йўловчини ташиш учун салонда етарлича майдон бўлишини таъминлайди. Қайд этиш жоизки, автобуснинг умумий сиғими аэропортда йўловчиларни ташиш учун махсус кенгайтирилди.

Шоҳруҳ Султонов, «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК Сотувлар, сервис ва маркетинг бўйича бош директори ўринбосари:

«JV MAN Auto-Uzbekistan» заводида ишлаб чиқарилган автобусларнинг ажралиб турувчи хусусиятлари хавфсизлик, қулайлик, замонавий дизайн, рақобатбардош нарх ва кўплаб опциялар мавжудлиги бўлиб, уларни ҳар бир буюртмачининг талаблари ва истакларига мослаштириш имкони мавжуд. Халқаро аэропорт ўз меҳмонлари учун тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш учун бор имкониятларни ишга солади, компаниямиз эса, ўз навбатида, аэропортда хизмат кўрсатиш учун барча зарур техникаларни тақдим этишга тайёр.

Шуни ҳам таъкидлаймизки, ушбу автобуслар Қозоғистонда сертификациядан ўтган ва Божхона иттифоқининг «Ғилдиракли транспорт воситалари хавфсизлиги тўғрисида»ги техник регламентлари талабларига ва ЕВРО-4 экологик стандартларига тўлиқ мувофиқ келади. Шу тариқа, автобусларимиз сифати улардан нафақат Ўзбекистон, балки Божхона иттифоқи мамлакатлари ҳудудларида ҳам фойдаланиш имконини беради.

Бугунги кунда MAN A22 паст полли автобусларини маҳаллийлаштириш жараёни «JV MAN Auto-Uzbekistan» ҚК заводида ўзлаштирилган ва кавшарлаш, бўяш ва кузовни йиғиш, шунингдек интерьер ва экстерьерни йиғишнинг тўлиқ технологик жараёнини ўз ичига олади. Компания бугунги кунда ушбу автобус тури учун 130дан зиёд номдаги бутловчи деталларни ўзлаштирган».

Янги MAN автобуслари нафақат йўловчилар, балки ҳайдовчига ҳам қулайлик беради. Ҳайдовчининг эргономик иш ўрни юқори даражада бошқарув қулайлигига эга, пухта ишланган дизайнли меню ва улагичли ускуналар панели, рул чамбараги баландлиги ва қиялигининг созланиши – замонавий қулай автобус айнан мана шундай бўлиши лозим.

Бундан ташқари, янги автобуслар замонавий двигателларга ўрнатиладиган дизел моторни бошқаришнинг электрон тизими, ўрнатма тормоз-секинлатгич ва EBS электрон бошқарувли тормоз тизимили ZF 6 AP 1400 EcoLife автоматик узатмалар қутиси билан жиҳозланган.

Қайд этиш лозимки, ушбу автобусларнинг етказиб берилиши – бу «JV MAN Auto-Uzbekistan» компаниясининг Тошкент халқаро аэропорти билан ҳамкорлик фаолиятидаги янги йўналишнинг бошланишидир. Компания йўловчилар ташиш учун юқори қулайлик ва хавфсизлик даражасини тақдим этиб, йўловчи ташиш ривожланишининг янги босқичини очмоқда, у республиканинг бошқа халқаро аэропортлари билан ҳам ҳамкорлик салоҳиятини кўзда тутади.

Маълумот учун: «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК Марказий Осиё минтақасидаги MAN катта юк машиналари ва йўловчи техникасини ишлаб чиқарувчи саналади. Корхонага 2009 йилда асос солинган ва у Самарқанд вилоятида жойлашган.

Ўзбекистон-Германия «JV MAN Auto – Uzbekistan»  қўшма корхонаси юк кўтариш қобилияти 15 тоннадан 50 тоннагача бўлган замонавий ва ишончли MAN тижорат техникасини ишлаб чиқаради. MAN юк автомобилларини ишлаб чиқариш заводи замонавий Европа стандартларига мос келувчи энг яхнги технологик жиҳозлар билан таъминланган.

Компания автобуслар, ўриндиқли тягачлар, самосваллар, бетон аралаштиргичлар, сув ташувчилар, чиқинди ташиш машиналари, суғроиш машиналари, жами 60 дан зиёд номдаги махсус техника каби кенг кўламдаги техникани ишлаб чиқаради. Корхона йиллик ишлаб чиқариш салоҳияти 3000 дона техникага тенг.  

Янада батафсил ахборот олиш учун www.man.uz сайтига ташриф буюринг.

«JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК Матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид