Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Камерунлик «инвесторлар» ўзбекистонлик тадбиркорларни 340 минг долларга чув туширгани маълум бўлди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Камерун фуқароларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари якунига етди. Бу ҳақда Тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Аввал хабар берилганидек, Камерун Республикасидан келган бир неча фуқаро ўзларининг қабиҳ ниятларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасига гўёки сайёҳ сифатида келишиб, осуда ва фаровон юрт фуқароларини мулкини талон-торож қилиш пайига тушишади.
Улар Камерун давлатида бўла туриб, жиноий режаларини амалга оширишлари учун Ўзбекистонда истиқомат қилувчи бир неча фуқаро билан интернет ижтимоий тармоқлари орқали мулоқотга киришиб, ўзларини “инвестор” сифатида таништиришган. Мулоқот жараёнида ўзаро ҳамкорликни таклиф қилиб, фуқароларнинг иқтисодий томондан молиявий аҳволини билиб, сармоя киритиш имкониятига эга шахсларни саралаб олишади.
Шундан сўнг, ўзбекистонлик тадбиркорларнинг қандай фаолият билан шуғуланаётганликларини билиб, ўзларини ҳам ушбу соҳа вакили сифатида кўрсатиб ишончига киришишади.
Жиноий режага кўра, Камерун фуқаролари Ўзбекистон Республикасига сайёҳ сифатида келишиб, интернет тармоғи орқали яқин мулоқотга киришиб олган фуқаролар билан учрашишади. Учрашув вақтида уларга Ўзбекистонга барчаси 100 АҚШ долларлик купюралардан иборат катта миқдорда 2 миллиондан 10 миллион АҚШ долларигача бўлган пул маблағларини олиб келаётганликларини, бироқ бу пулларни божхона хизматидан четлаб ўтиш учун қора ва оқ рангга бўяганликларини, Ўзбекистонга келгач уларни яна валютага айлантириш учун ҳақиқий валюта купюраси ва кимёвий кукунлар зарурлигини айтиб, 100 АҚШ долларидан махсус қоғозга кимёвий аралашмалар ёрдамида 300 АҚШ доллари тайёрлаб бериши мумкинлигини айтиб, пулларни кўпайтириб олиш имконияти борлигини айтган ҳолда фуқароларни қизиқтириб, алдов йўли билан бир нечта фуқаролардан жами 340 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини алдов йўли билан эгаллаб, жуда кўп миқдорда мулкий зарар етказишган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 2 октябрда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Камерун Республикасининг бир неча фуқароларига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасига кўра, Камерун Республикаси фуқаролари фирибгарлик жиноятидан ташқари жуда кўп миқдорда қалбаки пулларни ўтказиш билан ифодаланган ижтимоий хавфли қилмишни содир этганликлари аниқланиб, Камерун фуқаролари “KOM HIPPOLYTE ARISTIDE, BIAKOP PATRICK ва TAGUE SIANDEU FABIEN”ларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 176-моддаси 3-қисми «а» банди билан, “TOMI TCHAPMI RODRIGUE WILFRED”га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а,б» бандлари билан ва “JOHN FRU NDUMA FOMBE”га нисбатан эса 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан айблов эълон қилиниб, уларнинг барчасига “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан айблов хулосаси тузилиб, тегишли судловликда кўриш учун Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 381-моддаси тартибида Бош прокуратурага юборилган.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026