Ўзбекистон | 14:13 / 28.12.2019
10871
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 2 январгача қор кўчиши хавфи бор

Фото: ФВВ матбуот хизмати

2019 йил 29 декабрдан 2020 йил 2 январгача республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Қайд этилишича, 2019 йил 29-30 декабрда А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довони ҳудудида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши кутилмоқда. 

Туман тушиб, кўринувчанлик 50-100 метргача пасаяди, шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Мавзуга оид