Жамият | 15:11 / 28.12.2019
5861
1 дақиқада ўқилади

Тошкент марказидаги йўлнинг бир қисми 15 январга қадар ёпилади

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманининг Ҳамид Олимжон ва Маҳатма Ганди кўчаларидаги автомобиль ва пиёдалар йўллари таъмирланиши бошланди. 

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, Шу муносабат билан 29 декабрь куни мазкур йўлларнинг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.

Маълумотда айтилишича, ушбу ҳолат 2020 йилнинг 15 январига қадар давом этади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид