Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижлик тадбиркорга нисбатан фирибгарлик содир этилди
2019 йил сентябрь ойида Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро 35 ёшли Г.Д. чорва моллари савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор, Қозоғистон Республикаси фуқароси 44 ёшли Н.Е. билан 40 бош қора молларини ҳар бирини 6.500.000 сўмдан сотиб олишга келишган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Г.Д. пулларини 10 декабрь кунига қадар бўлиб-бўлиб тўлаб беришга ваъда бериб, Н.Е.ни алдаб, 2019 йил 15 ноябрь куни 40 бош қорамолни Қозоғистон Республикасидан ўзининг уйига олиб келиб, 2019 йил 29 ноябрь куни соат 02:00да ушбу қора молларни бозорда жами 220.000.000 сўмга сотиб юбориб, пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳри бўйича ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдордаги фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фуқаро Г.Д. жиноят иши бўйича ушбу модда билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026