Жаҳон | 23:09 / 31.12.2019
5958
1 дақиқада ўқилади

Ирландияда бензин ва дизелда юрадиган автомобиллар сотувини тақиқлаш режалаштирилмоқда

Ирландия ҳукумати ўн йилдан сўнг мамлакатда бензин ва дизелда юрадиган автомобиллар сотувини ва рўйхатга олинишини тақиқлашни режалаштирмоқда.  

Иқлимий ривожланиш бўйича янги стратегия доирасида ана шундай қарор қабул қилинди. Ҳукумат томонидан эълон қилинган ҳужжатда қайта тикланадиган экологик муқобил энергия манбаларига ўтиш кўзда тутилган.

Мазкур стратегияга мувофиқ, 10 йилдан сўнг мамлакатда бензинли ва дизелли автомобиллар савдоси бутунлай тўхтатилади. Дастлабки тахминларга кўра, 2030 йилда мамлакатда электромобиллар сони 950 минг донага етади.

Ирландия бундай қарорга келган биринчи мамлакат эмас. Қўшни Буюк Британия ҳам 2040 йилга келиб бензинли ва дизелли автомобиллардан буткул воз кечмоқчи. Франция, Германия, Норвегия, Нидерландия ва Ҳиндистонда ҳам ана шу имконият кўриб чиқилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид