ССВ: Ўзбекистонда 2020 йилнинг биринчи кунида қарийб 2 минг чақалоқ туғилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда 2020 йилнинг 1 январида қанча чақалоқ туғилгани ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, янги йилнинг илк куни давомида 1974 нафар чақалоқ дунёга келган. Бу сўнгги уч йилдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. 2018 йилнинг биринчи куни 1961 нафар, 2019 йилнинг биринчи куни эса 1708 нафар чақалоқ туғилган эди.
«2020 йилнинг 1 январь куни туғилган чақалоқларнинг 970 нафари қиз, 1004 нафари эса ўғил бола бўлиб, энг кўп бола Самарқанд вилоятида (235 нафар), иккинчи ўринда Андижон вилояти (212 нафар) ва учинчи ўринда эса Фарғона вилояти (196 нафар)да туғилди. Шунингдек, янги туғилган чақалоқлар рейтингининг сўнгги ўринларидан Навоий вилояти 46 нафар, Сирдарё вилояти 51 нафар ва Жиззах вилояти 75 нафар кўрсаткич билан жой олди. Дунёга келган чақалоқларнинг 10 нафарини эгизаклар ташкил қилади.
Шу кунлари байрам муносабати билан давом этаётган дам олиш кунларида юртимиздаги мавжуд 218та туғруқ комплексида 2593 нафар тиббиёт ходимлари, жумладан, 389 нафар акушер гинеколог, 276 нафар неонатолог, 1928 нафар доя ва ҳамширалар тун-у кун фаолият кўрсатишмоқда.
Шуни ҳам айтиш керакки, сўнгги йилларда ҳомиладор аёллар ва чақалоқларни перинатал ҳамда неонатал скринингдан ўтказиш орқали уларда туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш тизими йўлга қўйилди. Ҳудудларимиздаги болалар даволаш муассасаларида олдинлари мавжуд бўлмаган неонатал хирургия, кардиохирургия, инвазив хирургия, қизлар гинекологияси каби кўплаб янги бўлимлар ташкил этилиб, энг қийин амалиётлар вилоятларнинг ўзида муваффақиятли ўтказилмоқда.
Қолаверса, юртимиз перинатал муассасалари замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши баробарида мутахассисларимизнинг ҳам малакасини ошириш орқали энг кам вазнли, ҳатто 500 граммлик гўдакларни ҳам парвариш ва реабилитация қилиш самарали амалга оширилмоқда. Бу ўзгаришлар юртимизда аёллар саломатлигини мустаҳкамлашга, оналар ва гўдаклар ўлими кескин камайишига сабаб бўлмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Мавзуга оид
15:56 / 08.10.2024
Туғуруқхоналардаги ўлимни қандай камайтириш мумкин? – Саудияда ишлаётган ўзбек шифокори билан суҳбат
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
11:28 / 22.07.2024
Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?
17:25 / 20.07.2024