Жаҳон | 20:17 / 02.01.2020
37803
1 дақиқада ўқилади

Туркманистон президенти Янги йил базмида дижейлик қилди (видео)

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўзининг турфа қирралари билан ажаблантиришда давом этмоқда. У Янги йил базмида дижейлик қилди ва бир қатор композицияларни ижро этди. Тадбир иштирокчилари уни қизғин қўллаб-қувватлаб туришган. Туркманистон президенти базмнинг деярли бошидан охиригача дижейлик аппаратураси ортида туриб, қўшиқчиларга жўр бўлиб турган. 

Бердимуҳамедовнинг дижейлик қилаётгани видеоси 1 январда YouTube’да эълон қилинди.

Аввалроқ Туркманистон президенти циркда артистлар олдида чиқиш қилиб, оқ рангли отда манежни бир неча марта айланиб чиққан.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид