Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди
Суҳбат давомида Ўзбекистон – Туркманистон стратегик шериклик, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада кенгайтиришга эътибор қаратилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 11 декабр куни Ашхобод шаҳрига ташрифи давомида туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон – Туркманистон стратегик шериклик, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини, биринчи навбатда, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, маданий ҳамда гуманитар соҳаларда янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқди.


12 декабр куни Мирзиёев Туркманистоннинг доимий бетарафлиги эълон қилинганининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ҳамда 2025 йил «Халқаро тинчлик ва ишонч йили» деб эълон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этади.
Мавзуга оид
21:59 / 20.01.2026
2026 йилда 5G технологияларини жорий этиш жараёни давом эттирилади
21:26 / 20.01.2026
Республика онкология маркази ва унинг ҳудудий филиаллари модернизация қилинади
21:21 / 20.01.2026
Беғараз қон донорлари сони 300 мингдан 900 минг нафарга етказилади
21:17 / 20.01.2026