Баҳрайн ва Иордания авиакомпаниялари Ироқдаги охирги воқеалар сабабли Бағдодга парвозларни тўхтатди
Баҳрайннинг энг йирик авиакомпанияси Gulf Air АҚШ зарбаларидан кейин Ироқнинг Бағдод ва Ан-Нажаф шаҳарларига ва у ердан парвозларни тўхтатди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.
Аввалроқ Иорданиянинг Royal Jordanian Airlines авиакомпанияси шундай чора кўрган. Авиакомпания баёнотида таъкидланишича, хавфсизлик билан нобарқарор вазият юзага келгани сабабли Амман ва Бағдод ўртасидаги парвозларни тўхтатиб туришга қарор қилинган.
Шу билан бирга, компанияда Ироқнинг бошқа шаҳарлари, жумладан Басра, Ан-Нажаф, Ирбил ва Сулаймонияга парвозлар одатдаги тартибда давом эттирилиши маълум қилинган.
Бағдод аэропортида 3 январга ўтар кечаси Эроннинг Ислом инқилоби соқчилари корпуси махсус бўлинмаси “Ал-Қудс” қўмондони генерал Қосим Сулаймоний АҚШ ҳарбийлари зарбаси билан ўлдирилди. Эроннинг иккинчи рақамли кишисини йўқ қилиш операцияси шахсан АҚШ президенти Дональд буйруғи билан амалга оширилган.
Вашингтонда таъкидланишича, генерални йўқ қилиш бўйича операция мудофаа характерига эга бўлган ва ундан Яқин Шарқдаги америкалик ҳарбийларни ҳимоя қилиш мақсад қилинган.
Мавзуга оид
18:05 / 20.09.2024
Иордания моховни енгган биринчи давлат деб тан олинди
00:03 / 18.09.2024
НАТО бир неча ойдан кейин Яқин Шарқда бюросини очади
20:28 / 08.09.2024
Иордания ва Ғарбий Соҳил чегарасидаги отишмада исроилликлар ҳалок бўлди
18:46 / 17.06.2024