Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ногиронлиги аниқ шахсларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш бекор бўладими? ССВ расмийси жавоб берди
Ногиронлиги кўриниб турган шахсларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш бекор бўладими? Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида бу масалага эътибор қаратилди.
Вазирлик ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги раҳбари Алишер Инаков шундай дейди:
“Ногиронлиги бор шахс одатда кам таъминланган бўлади. Бугунги кунда тўрт ой шифохонада ётиб келишни тасаввур қиласизми? Шу сабабли мазкур масала юзасидан бизга аниқ топшириқ берилган. Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиялари фаолиятини тубдан такомилаштириш чора-тадбирлари” қарори лойиҳасида бу масала ёзилган, яъни ногиронлик тахмин қилинган ҳолатда 10-15 кун ичида уни белгилаб бериш кўзда тутилган. Жойларга топшириқлар берилди, кўрсатма хатлар кетди. Бунақа бемазагарчиликлар содир бўлаётган ҳолатларни аниқлаб, тезда тартибга чақириб оламиз.
Шунингдек, аниқ ўринларда дарҳол икки йил муддатга ногиронлик бериб, кейин динамик ўзгармаса, умрбод ногиронлик бериш тартиби ҳам бор” .
Агентлик раҳбари сўзларига кўра, 2018-2022 йилларда 42 та тиббий-ижтимоий муассасада 388,4 млрд сўмлик қурилиш-реконструкция ишларининг манзилли рўйхати шакллантирилган. Лойиҳалар доирасида тиббий-ижтимоий муассасалар сонини 52 тадан 62 тага, аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларини қабул қилиш бўйича имкониятларни 69 мингдан 110 мингтагача ошириш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
15:32 / 09.06.2026
Андижонда 4 нафар эгизак дунёга келди
17:59 / 25.08.2025
“Сохта косметологлар ва сифати кафолатланмаган муолажалардан огоҳ бўлинг” – ССВ
14:48 / 10.07.2025
Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар умумий аҳолининг 2,7 фоизини ташкил этяпти
13:17 / 01.07.2025