Ўзбекистон | 23:49 / 05.01.2020
29116
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрининг 2020 йилги бюджети маълум қилинди 

Фото : KUN.UZ

Тошкент шаҳрининг 2020 йилги бюджети 3,5 трлн сўм миқдорида режалаштирилган. Бу ҳақда “Солиқ плюс” нашрига Тошкент ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳокимликда маълум қилинишича, 2019 йилги бюджет етарлилик қилган. 

Таъкидланишича, катта маблағ ижтимоий соҳага ва капитал қурилишга: янги йўллар, шифохоналар, болалар боғчалари ва мактаблар қуришга сарфланмоқда. 

Маълум қилинишича, пойтахт ҳокимлиги шаҳар мулкини ижарага беришдан ҳар йили 20 млрд сўмдан зиёдроқ даромад олади.  

2019 йилда ҳокимлик томонидан 15972 хонадонга эга 350 та тураржой биноси қурилган. Қурилган уйлар сони 2018 йилга нисбатан 90 тага кўпроқни ташкил қилган. Бу уйлар Сергели туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва Яшнаобод туманида ҳарбий хизматчилар, ёшлар ва Миллий гвардия ходимлари учун қурилган.

Шунингдек, Тошкентда бўш ер майдонлари йўқлиги, фақатгина у ёки бу субъектларга тегишли бўлган ва носамарали фойдаланилаётган ёки умуман фойдаланилмаётган ер майдонлари борлиги маълум қилинган. Бу ер майдонлари самарадорлигини ошириш учун турли дастур ва лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.  

2019 йилда пойтахтда “Яшил ташаббус” акцияси давомида ҳокимлик томонидан 400 мингдан кўпроқ дарахт ва бута экилган.

Ижтимоий соҳада ҳам бир қатор ишлар амалга оширилган. Жумладан, 3 мингдан кўпроқ аёл ва қизлар иш билан, 859 нафар фуқаро тураржой билан таъминланган, оғир турмуш тарзига эга фуқароларга 449 та техника бирлиги берилган.

Мавзуга оид